26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шахсий қабулда кўтарилган масалалар ечимини топади

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Сайёр қабулга ташриф буюрган имконияти чекланган фуқаро истиқомат қиладиган манзили яқинида автомашиналар ҳаракатини чеклаш учун тўсиқ ўрнатишни сўранди. Туман раҳбари масала билан яқиндан танишиш учун ўша жойга бориб, вазиятни ўрганишини айтди.

Шунингдек, фуқаролар қишлоқ хўжалиги ерларида ноқонуний равишда қурилган уй-жой биноларини қонунийлаштириш, туманда сайёҳликни ривожлантириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Туман раҳбари мурожаатларни диққат билан тинглаб, қонун доирасида ахборот берди.

“Керім” ИЧШ ва қишлоқ аҳлига қарашли қишлоқ хўжалиги ерларини қонунийлаштириш юзасидан ширкат вакиллари томонидан тегишли жавоблар олинди.

Бир фуқаро эса туманга сармоя жалб этиб, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер участкаси сўради. Бу масала ҳам эътиборга олиниши айтилди.

Саволларга қонун доирасида жавоблар берилиб, соҳа раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. 

 

2024-06-22, 02:22 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.