26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
It соҳасига эътибор кучаймоқда

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди етакчилигидаги делегация Татаристон Республикасига хизмат сафари доирасида Иннаполис шаҳрига борди. Шаҳар мэри Дмитрий Вандюков ҳамда университет директори ўринбосари Искандар Бариев билан учрашиб, замонавий таълим маскани билан танишди.

Фан ва IT технологияларни ривожлантириш, сунъий заковат, робототехника соҳаси ҳамда инновациявий ҳудудларни ташкил этиш, тажрибаси билан ўртоқлашиш борасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. “Иннополис” университети ахборот технологиялар ҳамда робототехника соҳасидаги таълим ва тадқиқотларга ихтисослашган олий таълим муассасаси. Замонавий ОТМда барча академик дастурлар инглиз тилида олиб борилади, мутахассислар ахборот технологиялари билан тиғиз боғлиқ. Университет Россиядаги 300та етакчи IT компаниялари билан 17та қўшма лаборатория ва 9та тараққиёт марказига эга илмий марказ. 

Иннополис – Қозон шаҳри агломерацияси ҳудудида барпо этилган замонавий шаҳар. Унда “Иннополис” университети ва “Иннополис” алоҳида иқтисодий ҳудуди мавжуд. Мос­ква шаҳри яқинидаги Сколково ва Новосибирскдаги Кольцово ҳудудлари билан бирга, Россиядаги IT технологияларни ривожлантириш мақсадида барпо этилган илмий-ишлаб чиқариш ҳудудларнинг бири.

2024-06-25, 02:39 410
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.