26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қалбида бунёдкорлик ишқи ёнган эл

Қадим ва навқирон шаҳар – Туркистонда асрларга татигулик ишлар, улкан бунёдкорлик юмушлари адо этилмоқда. Ўнлаб қурилиш ташкилотлари, юзлаб бунёдкорлик ташкилотлари, йўлсозлар, энг замонавий, қудратли техника ана шу мўъжизавий бинокорлик тадбирлари билан банд.

Бу ишлар – Давлатимиз раҳбарининг Мактубида белгиланган вазифалар ва халқимиз ижобий ўзгаришларни узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши шарт, деган сўзларининг амалий ифодасидир.

Бу эзгу ният йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишлар кўлами кундан-кунга ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Айни пайтда “Тоза Қозоғистон” экологик акцияси доирсида уй-жойлар, ҳудудларни тартибга келтириш, шаҳар ва қишлоқларни бугунги шиддатли ислоҳотларнинг қатъий талаблари асосида изчил ривожлантириб бориш, бу борада мавжуд ички имкониятлар, инсоний салоҳиятни тўла ишга солиш, аҳолини эзгу мақсадлар йўлида бирлаштириб, сафарбар этиш муҳим аҳамиятга эга. 

Шаҳарда йўллар атрофи, боғу хиёбонларга мевали ҳамда манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазиш ва кўкаламзорлаштириш, янги симёғочлар, трансформаторлар, ёритиш тизими ўрнатиш, электр тармоқлари тортиш, аҳолининг тоза ичимли сув таъминотини яхшилаш, тозалик тадбирларини ташкил этиш орқали хонадонлар ҳамда ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш кўзда тутилмоқда.

Вилоят меъморчилик лойиҳалари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Туркистон шаҳри ва вилоятидаги биноларнинг ташқи қиёфаси ва меъморчилиги муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди лойиҳаларнинг чизмалари билан танишиб, мутасадди шахсларга ишларни ниҳоясига етказиш юзасидан топшириқлар берди.

Йиғилишда вилоят меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси бошлиғи Нурлижан Букебаев ва Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули янги лойиҳалар ҳақида маълумот беришди. 

Дарҳақиқат, бу жабҳада амалга оширилаётган ишларда юртимизда иқтисодиётнинг янги, нурли уфқларини очишдек олий мақсадлар мужассам.      

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2024-10-10, 01:48 1126
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.