26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эски Иқонда янгиланган маданият уйи

Жорий йилда Туркистон вилоятида “Қишлоқ – юрт бешиги” дастури доирасида 6та маданият маскани тубдан таъмирланмоқда. Улар – Мақтаарал, Чордара, Сайрам ва Саврон туманларида биттадан, Жетисай туманида 2та маданий иншоот. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Саврон туманига амалий ташрифи доирасида Эски Иқон қишлоғидаги янгиланган Амир Темур номли қишлоқ маданият уйига ташриф буюрди. Амалга оширилган ишлар билан танишиб, қурилиш сифатини кўздан кечирди.

– Вилоятдаги маданият ўчоқларини янгилаш, у ердаги ишларни жонлантириш керак. Аҳолининг бўш вақтидан унумли фойдаланган ҳолда тўгараклар ва режали тадбирларни мунтазам ўтказиш зарур. Кутубхонага китобхонларни жалб қилиш, ташриф буюрувчилар сонини ошириш керак, – деди Дархан Сатибалди.

1976 йилда фойдаланишга топширилган маданият иншооти шу кунгача таъмирланмаган. Туман маданият уйига қарашли бинода тубдан таъмирлаш ишлари ўтган йили бошланиб, жорий йилнинг сентябрь ойида тугалланиб, фойдаланишга топширилди. 22 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқдаги 380 ўринли маданият уйи қошида “Дўстлик” этно-фольклор дастаси фаолият юритмоқда. Умумий майдони 1700 квадрат метр бўлиб, икки қаватдан иборат. 

Саврон туманида жами 11та клуб, 4та маданият уйи фаолият юритмоқда. Туман аҳолисини маданий-маиший иншоотлар билан таъминлаш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-15, 02:28 1057
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.