26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта далаларида иш қизғин

Вилоят ҳокими ўринбосари Нурбўл Турашбеков Мақтаарал туманига хизмат сафарини индустриявий минтақада жойлашган “ZHANASSYL” МЧБнинг пахта заводи фаолияти билан танишишдан бошлади. 

Завод йилига 65 минг тонна пахтани қайта ишлаш қувватига эга. Корхона тўлиқ автоматлаштирилган. Биродарлик директори Абилай Тинибаев пахта қабул қилиш пунктларида ҳосил қабулланаётганини айтди. Жорий йилда заводда 50 минг тонна пахтани қайта ишлаш режаланган. Замонавий технология асосида иш юритадиган корхонада қайта ишлаш жараёнида пахта сифатининг сақланишига алоҳида эътибор қаратилган. 

“Мирзакент” МЧБ пахтани қайта ишлаш заводида ҳам иш қизғин. Туманлардаги пахта қабул қилиш бекатларида минг нафарга яқин одам меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 60 минг тоннани ташкил қиладиган корхона директори Берик Қидиралиев вилоят ҳокимининг ўринбосарига пахтачиликни ривожлантириш, олий навли уруғ етиштириш ва пахтани қайта ишлаш жараёнида риоя қилиниши зарур бўлган талаблар юзасидан таклифларини билдирди. 

Жорий йил Мақтаарал туманида 33,7 минг гектарда “оқ олтин” етиштирилмоқда. Бугунги кунгача 18 минг гектар ердаги пахта терилиб, 48 минг тонналик хирмон кўтарилди. Жорий йилда гектаридан 27,2 минг ҳосил олиб, 92,3 минг тонна хирмон кўтариш режаланган. 

Умуман олганда, туманда пахтани қайта ишлаш билан 9та завод шуғулланади. Уларга тегишли 34та пахта қабул қилиш пункти мавжуд. Бундан ташқари, Жетисай ва Чордара туманларида Мақтааралдаги заводларга тегишли 29та пахта қабул қилиш пункти фаолият юритмоқда.

2024-10-15, 21:33 938
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.