26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оловларда тобланган инсон

Суҳбатдошимиз Шуҳратжон Холматов ҳам шундай инсонлар сирасидан. Ўз ҳаётини гаровга қўйиб, одамларни қутқарадиган, ҳар нафасида ўз бахтини кўрадиган шарафли касб эгаси. Ҳар бир сақлаб қолинган жон борки, унинг энг катта ютуғи, қўлга киритган ҳаёт соврини. Қутқарувчиларнинг касбий байрами арафасида ўт ўчирувчи билан мулоқотда бўлдик. Даставвал суҳбатдошимиз билан қисқача таништирайлик.

Шуҳратжон Мусамат ўғли фуқаро мудофааси идорасида 2013 йилдан буён фаолият юритмоқда. Умумтаълим мактабини тугатгач, М. Сапарбаев номидаги ЖҚГИни тамомлади. 2011-2012 йилларда Райимбек Батир номидаги 38-сонли махсус десант-штурм бригадасида ҳарбий хизматини ўтади. Ёшлигидан спортга ишқибозлиги туфайли қўл кураши, тош кўтаришдан спорт устаси. Қўл кураши бўйича вилоят миқёсида бир неча бор беллашувлар совриндори. Қозоғистон қуролли кучларининг тўрт карра чемпиони. 

2010-2012 йиллар мобайнида АМСК (ЦСКА) таркибида бўлди. 2011 йили ҚР ҳаво-десант аскарларига қарашли десант-штурм таркиби жамоалари ўртасида қўл курашидан 1-ўринни эгаллади. 2015 йили Ўскемен шаҳрида ўт ўчирувчилар ўртасида ўтган Қозоғистон чемпионатининг 2-ўрин соҳиби. 2023 йили Бишкекда пауэрлифтингдан ўтказилган очиқ чемпионатда 20дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этган беллашувда Шимкент шаҳридаги 5-сонли ўт ўчириш бўлимининг катта ўт ўчирувчиси, фуқаро мудофааси сержанти Шуҳратжон Мусамат ўғли 90 кг. вазн тоифасида 1-ўрин соҳиби бўлди. 

2019 йили Шимкент шаҳрининг А. Байтурсинов кўчасида юз берган ёнғинда 5 ёшли қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолгани, хизмат чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги учун ҚР Президентининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Айни пайтда Шимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти “Ўт ўчириш ва авария-қутқариш хизмати” ДМнинг катта ўт ўчирувчиси. 

– Таржимаи ҳолингиз билан танишиб, ҳаётингиз хавф, олов, ёнғин ичида ўтаётганини ҳис қиламиз. Олов сиздан ҳайиқадиган, сизнинг ҳаракатларингиздан чекинадиган ўз касбининг ҳақиқий устасисиз. Доим хавфли вазиятни ўз қўлингизга олиб, аниқ ва тўғри ёндашув билан оловни бўйсундириб, одамларни ўлим исканжасидан омон олиб чиқасиз. Хавфли касбни танлаганингиз ҳамда йиллар мобайнида мазкур жабҳада меҳнат қилаётганингизнинг сабаби нимада?

– Энг аввало, касбимни севишимда ва таваккалчилигимда. Ҳаётингиз, жонингиз ширинлиги доим кўз ўнгингизда турса, бу касбда бир соат ҳам ишлолмайсиз. Олов исканжасида хонага кирарканмиз, қалбимизда битта ният бўлади: мана шу ердаги қанча жон борки, омон сақлаб қолиш. Ота-оналаримиз, оила аъзоларимизга ҳам осонмас. Ҳар куни ишга отланарканмиз, улар бизни дуолари билан Аллоҳ паноҳида сақлашини сўрашади. Мени доим қўллаб-қувватлаётган ота-онамдан бир умр миннатдорман.  Кончилардан сўнг дунёда энг хавфли касблар рўйхатида иккинчи ўринда ўт ўчирувчилар туради. Ҳушидан кетган жабрдийдани олов ичидан омон олиб чиқаётганингизда, ишингизнинг масъулиятли ҳамда шарафли эканлигини ҳис қиласиз. Ва бежиз бу касбни танламаганингизга хурсанд бўласиз. Ёнғинни ўчириш учун зарур барча замонавий асбоб-ускуналар, техника билан таъминланганмиз. Бу бизнинг энг катта ютуғимиз. Диспетчерга келиб тушган чақириқдан сўнг 35 сонияда биз махсус кийимлар кийиб, тайёр бўламиз ва бир дақиқа вақт мобайнида манзил томон йўлга чиқиб кетамиз. Қутқарилган ҳар бир инсон биз учун улкан ютуқ. Тақдир тақозоси билан бир инсонни қутқариб қололмасак, руҳан қийналамиз, ўша жабрдийда сиймоси анча йилларга қадар кўз ўнгимизда гавдаланиб туради, бироз вақтга қадар ачиниш ҳисси билан яшаймиз. Ҳар бир сақлаб қолинган ҳаёт менга ҳузур бағишлайди, янги куч, шижоат беради. 

– Ҳаётимизда юз берадиган шундай машъум воқеаларга нима сабаб бўлмоқда? Уларнинг сонини камайтириш учун нима қилиш жоиз?

– Шаҳримизда рўй берадиган йирик ёнғинларнинг деярли барчасида иштирок этганман. Шимкент шаҳрининг Ўрдабоши майдонидаги ускуналар дўконлари ҳамда омборида, йирик завод ёнғинида, гилам фабрикасида аланга чиққанида ҳам уни ўчиришда иштирок этдик. Тажрибамда нефтни қайта ишлаш заводининг резервуари ёнган вазият ҳам рўй берган. Ҳаётингизни таҳликага қўйиб, олов сўндириш учун қора тутун ичига ўзингизни урасиз. Ҳозирги кўп жиҳозлар таркибидаги кимёвий моддалар туфайли ушбу ускуналар тез алангаланади. Кўплаб жиҳозларнинг электр таъминотидаги кучланиш туфайли бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда.

– Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида муштарийларимизга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

– Ўт ўчириш машиналари чақириқ бўйича ҳодиса юз берган жойга йўлга чиққанда ҳайдовчиларнинг уларга йўл бермайдиган ҳолатлар учрамоқда. Йўловчилар йўлагида ҳам аҳвол шундай. Барака топкурлар, сирена чалиб келаётган махсус техника ёнғинни ўчиришга, инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун йўлга чиққан-ку!

 Иситиш мавсуми келяпти, хавфсизлик чораларини кўришга эътибор бериш жоиз. Ёш болаларни уйда қолдириб кетар эканмиз, уларга ёнғин чиққан ҳолатда “101” ва “112” телефон рақамларига сим қоқишни ўргатиб қўйишимиз жоиз. Ва бундай вазиятда нима қилишлари жоиз – ёнғин чиқаётган хонани тарк этиш керак, эшикни зичлаб ёпиб қўйиш жоиз, акс ҳолда, хонага ҳаво кириб, ёнғинни янада кучайтиради. Энг муҳими, болаларни ёлғиз қолдирмаслигимиз даркор.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Ҳар бир иш кунингиз қурбонликларсиз, фақат огоҳлантиришлар билан ўтишига тилакдошмиз. Ҳар куни оила бағрига соғ-омон қайтинг!

 

М. САЪДУЛЛАЕВА суҳбатлашди., 2024-10-19, 03:30 944
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.