26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад ягона, ҳаракатлар муштарак

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Хитой Халқ Республикасининг Сичуан вилоятининг Мянян шаҳридан келган делегация билан учрашди. Учрашувда вилоят раҳбари Қозоғистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатлар, жумладан, Туркистон вилояти билан савдо-иқтисодий алоқалар юксак даражада ривожланиб бораётгани ҳақида фикр юритди.

– Туркий оламнинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳрига хуш келибсиз! Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатлар дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Буюк Ипак йўли барпо этилганидан буён равнақ топаётган икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар алоҳида ўрин тутади. Президентимизнинг дипломатияси икки давлат ўртасидаги муносабатларни ишончли ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида жадал ишлар амалга оширилмоқда. Июль ойида ХХРга хизмат сафари чоғида биз Шенси, Хубей ва Хенан вилоятлари губернаторлари билан учрашиб, турли соҳаларда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдик ва доимий алоқада бўлиб, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдик. Бугунги учрашув минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш режалари бўйича фикр алмашиш учун муҳим майдондир. Айтмоқчиманки, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, – деди вилоят ҳокими.

Минтақа раҳбари расмий делегация вакилларини 31 октябрь куни Туркистон шаҳрида ўтадиган Халқаро сармоявий анжуманда иштирок этишга таклиф қилди. Кенг кўламли анжуман доирасида маҳсулот ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси уюштирилиб, тадбиркорлар учрашувлари ўтказилади.

Йиғилишда вилоят раҳбари Хитой вакилларини ҳам қайта ишлаш саноати, электротехника, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш каби соҳаларда ҳамкорликка таклиф қилди.

Мянян 2200 йиллик тарихга эга, илғор илм-фан ва технологияга эга шаҳар. 2023 йилда 5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда умумий ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 400 млрд юандан ортиқ. Истеъмол товарлари чакана савдосининг умумий ҳажми 182,236 миллиард юанга етди.    

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-17, 02:11 1112
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.