26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий соҳа доимий назоратда

Вилоятимизда камбағаллик ва ишсизликка қарши кураш, ижтимоий соҳадаги камчиликларни бартараф этиш йўналишида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий соҳага ажратилган маблағни белгиланган мақсадга йўналтириш, кўз­бўямачиликка барҳам бериш мақсадида назорат юритилмоқда. 

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев раислигида ўтган мажлисда ушбу масала муҳокама қилинди. Унда мутасадди бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ҳисобот берди.

2024 йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Асия Темирбаеванинг ҳисоботи тингланди. Унинг сўзларига кўра, вилоят ҳокими тасдиқлаган “Минтақанинг бандлик харитаси” доирасида 2024 йилда 118,9 минг иш ўрни очиш режаланган. Унинг 74,1 мингтаси доимий иш ўринлари.

Мажлисда “Меҳнат захиралари ҳаракатчанлиги” маркази директори Абзал Қазанқапов   ўзи раҳбарлик қилаётган ва “Мавқе” марказларида олиб борилган текширувлар натижаси билан таништирди. 2024 йилнинг февраль ойида субсидияланган иш ўринларини уюштириш жараёнида маблағни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Марказ томонидан аниқланган далиллар Иқтисодий тергов-тафтиш департаментига йўлланиб, тергов ишлари юритилди. Натижада, қонунбузарликларни бартараф этиш борасида тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 82,8 млн. тенге (52 фоиз) давлатга қайтарилди. 

Юқорида қайд этилган марказларнинг 43 ходимига интизомий чоралар кўрилди, 16 нафар ходим ишдан бўшатилди.

2024-10-15, 21:27 944
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.