26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тикувчилик фабрикалари тикланмоқда

Жорий йил апрель ойида Бадам аҳоли манзилида очилган тикувчилик фабрикаси туманнинг иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. “JNRAY Group” МЧБнинг тикувчилик фабрикасига ОАВ вакиллари махсус ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди.

Умумий қиймати 1 миллиард 300 миллион тенгени ташкил этган фабрика бир кеча-кундузда 500та маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгусида 500га яқин фуқарони доимий иш билан таъминлашни режалаштирган. 

Туманда йил якунига қадар 6та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Шу жумладан, “Central Asia Aluminium” алюминий буюмларни ишлаб чиқариш компанияси журналистларда улкан қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Бадамда янги спорт соғломлаштириш мажмуасининг қурилиши олиб борилмоқда.

Сўнг журналистлар Б. Исаханов қишлоғидаги “Шаңырақ” дарвозаси қурилиши билан танишди.

ОАВ вакилларининг сафари Темирлан аҳоли манзилидаги “Құртай” канали бўйидаги барпо этилаётган ҳордиқ масканида давом этди. Иншоотнинг қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи муассаса “DosGrupp” МЧБ хиёбони жорий йил июль-август ойларида фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

2024-06-29, 03:46 346
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.