26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқлик маркази тубдан таъмирланмоқда

Кентов иссиқлик электр станцияси тубдан таъмирланмоқда. Стратегик муҳим иншоотдаги барча ишлар бевосита вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, мутасадди идора ва департаментлар раҳбарларининг назоратида.

Вилоят раҳбари яна бир бор Кентов шаҳрига ташриф буюриб, таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди. Штаб йиғилишини ўтказиб, мутасадди шахсларга тегишли топшириқлар берди. Йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Иссиқлик электр станциясидаги вазият юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, Кентов шаҳри ҳокими Жандўс Тасов ва пудратчи ташкилот раҳбарияти ахборот беришди. Тадбирда таъмирлашга масъул пудратчи ташкилотнинг фаолияти муҳокама қилинди.

“Эм-Холдинг” МЧБ вакили иссиқлик марказида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Муассасада 180 киши икки сменада меҳнат қилмоқда.

Иш режасига кўра, 8 ва 11-сонли қозонхоналар август ойининг охирида, 9 ва 10-сонли қозонхоналар сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида, 7 ва 12-сонли қозонхоналар ноябрь ойининг охирида фойдаланишга топширилади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-08-02, 22:41 412
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.