26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мутафаккирлар ҳаёти ва ижоди – маънавий мерос

Яқинда Алмати шаҳридаги «Достық үйі»да Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги муносабати билан буюк қозоқ оқини Абай Қунанбайули таваллудининг 180 йиллиги, шунингдек, Шарқнинг буюк мутафаккирлари ўзбек тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг 584 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 542 йиллигига бағишланган “Асрлар ила ҳамоҳанг маънавий мерос” мавзуидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консули Равшан Матчонов, консул Дилшод Собиров, «Достық үйі» директори Нурсауле Алтекова ҳамда Олий таълим муассасаларининг талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, этномаданият бирлашмалари аъзолари, «Ёш қанот» ёшлар уюшмаси фаоллари ҳамда зиёлилар иштирок этди. 

Навоий, Бобур ва Абайнинг маънавий мероси жамият равнақига, маданият ривожига, адабиётни бойитишга қўшган ҳиссаси билан улуғвордир. Шоирлар ижоди бизнинг давримизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, халқ маънавий бойлигининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. Атоқли мутафаккирлар ижодидаги давомийлик одоб-ахлоқ ғоялари, билимга интилиш, адолат ва жамиятни янгилаш, уларнинг серқирра ижодида намоён бўлади. Дарҳақиқат, буюк мутафаккирлар бизларга умуминсоний қадриятларга асосланган келажак барпо этишга ёрдам берадиган маънавий мерос қолдиргани ҳақиқат. 

«Ёш қанот» ёшлари буюклар бисотидан парчалар ёд олиб, миллий рақсларимизни ижро этса, ЎЭМБнинг фаол аъзоси Бахтиёр Матназаров миллий қўшиқлар билан тадбирни янада жонлантирди. Табдир давомида чет эл, яъни ҳиндистонлик талабалар Абай Қунанбаев қаламига мансуб «Көзімнің қарасы» қўшиғини ижро этса, Абай номидаги Қозоқ Миллий Педагогика университети 2-босқич талабаси Жавоҳир Маматов «Оламни сақланг» дилтортар қўшиғи билан томошабинларни хушнуд этди. Табдир сўнггида фаол ёшларимиз Нозли Алишева, Абдулла Ирисбеков, Севинч Йулдошбекова, Севара Абдураимова, Марям Абдиманнотова, Муҳаммад Шокиров, Диёна Анорхонова, Ҳумоюн Камолтоев, Жавоҳир Маматов ҳамда ташкилотчи Шоҳмурод Мўлайхонов «Ташаккурнома» ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. 

Алмати шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Абдулла Исматуллаев, ўринбосарлари Абдуҳалил Ўролбоев, Умид Наджимидиннов ҳамда «Ёш қанот» ёшлар уюшмаси раиси Шоҳмурод Мўлайхоновларга тадбирни аъло даражада ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдирилди.

М. НАБИЕВ, 2025-03-13, 21:57 29
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.