26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меҳр ва гўзаллик байрами

Шимкент шаҳридаги “Дўстлик уйи”да 8 март–Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги муносабати билан “Жамоат тотувлиги” муассасасининг ташаббуси билан шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” мавзуидаги байрам тадбирини ўтказди.

Концертда аёл латофати, гўзаллиги, донолиги, ҳаётдаги ўрни тараннум этилди. Санъат юлдузларининг ёрқин чиқишлари, дилтортар наволар янгради, куй ва рақслар ижро этилди. Меҳмонлар томонидан табрик сўзлари айтилиб, оналарга эҳтиром кўрсатилди. Шу билан бирга, тадбир чоғида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини алоҳида таъкидлаш мақсадида тақдирлаш маросими уюштирилди.

Тадбирда халқ хўжалигининг турли соҳаларида муваффақиятларга эришган хотин-қизлар тақдирланиб, уларнинг меҳнатлари ҳамда соҳа тараққиётига қўшган ҳиссалари муносиб баҳоланди.

 “Хаси-фешн” хотин-қизлар миллий либосларининг намойиши уюштирилди. Шу билан бирга, Шимкент шаҳар ўзбек драма театрининг артистлари ижросидаги куй-қўшиқлар анжуманга алоҳида файз бағишлади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-03-13, 21:52 28
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.