26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Моллар ҳаракати назоратга олинади

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев хизмат сафари билан Сайрам туманига бориб, ветеринария ва мол ҳаракатини назорат қилиш, туман ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни тартибга келтириш бўйича комиссия мажлисида иштирок этди.

Туман ҳокими Арман Сабитов ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Тадбирда чорва молларига тегишли масалалар муҳокама қилинди. 

Муқаддам вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сайрам туманида йирик мол бўрдоқилаш майдонларини очиш, ветеринария соҳасидаги муаммолар ва ноқонуний қурилишларни тартибга келтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан топшириқлар берган эди. Мажлисда шу топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан маълумот берилди. Унда моллар ҳаракатини назорат қилиш, мол ўғирлигини камайтириш мақсадида учта қишлоқ – Қорабулоқда учта, Кўлкентда иккита, Орисда битта блок-бекат ўрнатилгани маълум қилинди. 

– Сайрам – аҳоли зич жойлашган, қишлоқ хўжалиги ривожланган туман. Гўшт маҳсулотлари ҳатто чет мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Бўрдоқичилик соҳасидаги кўрсаткичлар ҳам юқори. Янги ташаббусларни амалга оширишда барчани ҳамжиҳатликда ишлашга чақираман, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари. 

Шунингдек, Б. Тажибаев давлат тасарруфидаги ерларни ноқонуний ўзлаштириб олганлар, ноқонуний қурилиш юритаётганларга нисбатан қатъий чора кўрилишини таъкидлаб, бу борада аҳоли орасида тушунтириш ишларини юритиш вазифасини топширди.

 

2024-09-10, 02:40 1442
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.