26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар даври

Жетисай туманини 2030 йилгача ривожлантириш режаси вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирокида муҳокама қилиниб, тасдиқланди. Тумандаги устувор вазифалар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди. Минтақа раҳбари туман ҳокимига янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қайта ишлаш саноатини жонлантириш юзасидан топшириқлар берди.

– Туман салоҳияти юксак бўлишига қарамай, кўрсаткичлар паст. Бутун кучни бириктириб, ишни тизимли ташкил этиш керак. Мамлакатга истиқболли лойиҳалар ва янги ишлаб чиқариш қувватлари керак. Обикор майдонларни тўлиқ ўзлаштириш, сувни тежаш технологияларини жорий этиш йўналишини кучайтириш зарур. Туманга етарли даражада ёрдам кўрсатилмоқда. Ундан самарали фойдаланинг. Қишлоқ хўжалигини ранг-баранглаштиришга устувор аҳамият қаратиш даркор, – деди Дархан Сатибалди.

Туман ҳокими Серик Мамитовнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги, савдо, саноат ва қурилиш соҳаларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Шу мақсадда сармоя жалб этиш, янги технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишсизлик даражасини пасайтириш борасидаги ишлар жонлантирилади.

Туманда жорий йилнинг 9 ойида ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 112,5 млрд. тенгени ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,2 фоизга ўсди.

Ишлаб чиқилган тараққиёт дастурида барча кўрсаткичларни яхшилаш кўзда тутилган. 2030 йилга бориб минтақавий маҳсулотнинг умумий ҳажми 2,3 баравар ошиб, 387 млрд. тенгега етказилади. 

Саноат соҳасида 63,2 млрд тенгелик 20та лойиҳа амалга оширилади. Натижада, 2706 киши иш билан таъминланиб, бюджетга 1 млрд. 260 млн. тенге солиқ тушади. Туманда 50 гектар майдонда “Жетісай” индустриявий минтақасини очиш режаланган.

 Ҳозирги кунда туманда ноқонуний берилган ер участкаларини давлатга қайтариш тадбирлари давом этмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-31, 02:30 863
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.