26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қ. Тўқаев Доҳа анжуманида иштирок этди

Унда сўзга чиққан Қозоғистон Президенти, биринчи навбатда, БМТнинг самарали фаолияти муҳимлигини таъкидлади.

– Қозоғистон ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида белгиланган асосий халқаро ташкилот билан ҳамкорликка жиддий аҳамият қаратади. Давлатимиз БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро шартномалардаги мақсад, тамойилларга содиқ бўлиб, зиммасига олган мажбуриятни оғишмай бажариб келмоқда. Республикамиз БМТни замонавий талаблар асосида ислоҳ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлайди. БМТ инсоният учун муҳим  оммабоп ташкилот. Афсуски, айрим мамлакатлардаги бугунги вазият кўплаб давлатларни, жумладан, Қозоғистонни ҳам хавотирга солмоқда. Шу боис Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш керак. Биз йирик давлатлар ўртасида тинчлик ўрнатилиши шарт, деб ҳисоблаймиз. Улар ўртасидаги низо ва тўқнашувлар туфайли ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши боши берк кўчага кириб қолди. Қозоғистон каби ўрта кучлар минтақавий даражада, шунингдек, дунёвий маконда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда жуда муҳим ўрин тутиши мумкин, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари жаҳон савдосидаги зиддиятлар ҳақида ҳам фикр билдирди.

– ЖСТга аъзо давлат сифатида Қозоғистон ушбу муҳим савдо-иқтисодий ташкилотнинг барча меъёр ва қоидаларига қатъий риоя қилади. Лекин турли тўсиқларга дуч келмоқда. Қозоғистон ҳали бундай қийинчиликларга дуч келмаган. Чунки биз минтақадаги қўшниларимиз ва бошқа давлатлар билан амалий ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлаб келмоқдамиз. Шу боис бундан буён ҳам минтақамизда бу каби муаммолар юзага келмайди, деб ўйлайман. Айни пайтда биз барча йирик давлатларни бундай босим дастакларидан фойдаланмасликка чақирамиз, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ташқи сиёсати, Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятга оид саволларга жавоб берди. Шунингдек, ёшларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрнига алоҳида тўхталди.

Akorda.kz, 2024-12-09, 22:50 259
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.