26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нуралхан Кўшеров Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди

Давлат раҳбарининг фармони билан Нуралхан Кўшеров Туркистон вилояти ҳокими этиб тайинланди.

 Давлат раҳбарининг  топшириғига мувофиқ Туркистон вилояти маслаҳати депутатлари йиғилишида Бош вазир Ўлжас Бектенов ва Президент Маъмурияти  раҳбари Айбек Дадебай иштирок этди.

Туркистон вилояти ҳокими лавозимига Сўзоқ тумани ҳокими Мухит Турисбеков ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Нуралхан Кўшеров номзоди илгари сурилди. Очиқ овоз бериш якунларига кўра, Давлат раҳбари кўпчилик овоз тўплаган Нуралхан Кўшеровни Туркистон вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Нуралхан Кўшеров 1984 йилда Шимкент шаҳрида туғилган.

Олий маълумотли. М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат университети, Қозоғистон Гуманитар-юридик университети, Москва шаҳридаги Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва Давлат хизмати академиясида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати ёрдамчиси сифатида бошлаган.

2009-2011 йилларда Молия вазирлиги Солиқ қўмитасида таҳлилчи, Астана шаҳар солиқ департаменти Алмали тумани солиқ бошқармаси ҳуқуқий шахсларнинг солиқ назорати  бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

2010-2015 йилларда Астана шаҳар солиқ департаменти Есил тумани солиқ бошқармаси раҳбари ўринбосари,

Молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг Астана шаҳри бўйича солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2015-2018 йилларда Шимкент шаҳар ҳокими ўринбосари, 2018-2021 йилларда Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг Ақтау шаҳар, Манғистау вилояти, Шимкент шаҳри бўйича Давлат даромадлари бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2021-2023 йилларда ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг Атирау вилояти Давлат даромадлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2023 йилдан Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2025-01-06, 22:24 169
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.