26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт – тинчлик ва дўстлик элчиси

Давлат раҳбари Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд ал Шаммарий ва Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф ал Манани қабул қилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев меҳмонларни қутлаб, Қозоғистонда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва оғир атлетикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун федерациялар раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.

Президент спортнинг ушбу тури мамлакатда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Бугунги кунда 20 мингдан зиёд қозоғистонлик оғир атлетика билан мунтазам шуғулланмоқда.

Давлат раҳбари Қозоғистонда ушбу спорт турини оммалаштириш бўйича федерациялар билан самарали ва яқин алоқаларни фаоллаштиришга ҳам эътибор қаратди.

Ўз навбатида Муҳаммад Юсуф ал Мана Қасим-Жўмарт Тўқаевга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб, Қозоғистонда оғир атлетика мактаби ташкил этилганини маълум қилди. Шунингдек, у Астана ва Алмати шаҳарларида Марказий Осиё давлатлари учун оғир атлетика бўйича минтақавий марказ барпо этиш учун зарур шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

Муҳаммад Жалуд ал Шаммарий мамлакат оғир атлетикачиларининг Баҳрайнда ўтган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокини қайд этиб, Қозоғистонда Лос-Анжелес Олимпиадасининг лицензия мусобақасини ўтказиш учун улкан имконият мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Давлат раҳбари Муҳаммад Жалуд ал Шаммарий ва Муҳаммад Юсуф ал Манани оғир атлетикани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали “Достық” ордени билан тақдирлади.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-01-21, 01:08 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.