26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этмоқда

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқулов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди.

Учрашувда ўтган йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар тақвими кўриб чиқилди.

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ижобий суръати ва давлат раҳбарлари ўртасидаги яқин сиёсий мулоқот муҳимлигини қайд этиб, ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёрликларини маълум қилдилар.

Савдо-сотиқни ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва транспорт алоқаларини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий унсурлари сифатида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Дипломатлар икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги бевосита ҳамкорлик муҳимлиги ҳақида фикр билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар чинакам ўзаро англашув ва иттифоқчилик руҳида ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.        

24.kz. маълумотлари асосида, 2025-01-22, 22:46 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.