26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ишчи касблари йили''ни ўтказиш бўйича Республика комиссиясининг дастлабки йиғилиши ўтди

Ҳукуматда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Тамара Дуйсенова раислигида “Ишчи касблари йили” республика комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтди. Тадбирда республика ва минтақавий миқёсдаги чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Умумий режа 70 босқичдан иборат 7та асосий йўналишни ўз ичига олади. Минтақалар бўйича 20та ташаббус белгиланди. Мутасадди вазирлик ва бошқармаларга ишчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, иш берувчиларни ушбу тадбирларга жалб этиш каби вазифалар юкланди.

– Жорий йилда мамлакатимизда 12та йирик республика ва халқаро тадбирлар ташкил этилади. Улардан биринчиси февраль ойида пойтахтда ўтади. ЭКСПО кўргазмалар марказида “Ишчи касблари шаҳри” деб номланган фестиваль ташкил этиш режалаштирилган. 5 кун давом этадиган тадбир ишчи касблар салоҳиятини намойиш этиш, келажак касблари ва инновацион технологияларни намойиш этишдан иборат. Фестиваль доирасида иқтисодиётнинг амалий шўъбасидаги  оммабоп йўналишларга бағишланган павильонлар ташкил этилади. Унга барча минтақалардан йирик корхоналар ва саноат бирлашмалари жалб этилади, – деди Таълим вазири ўринбосари Едил Ўспан.

Йиғилишда “Самұрық-Қазына” ҲЖнинг “Ишчи касблари йили” доирасидаги чора-тадбирлари ва истиқболдаги режалари ҳам кўриб чиқилди. Унинг тасарруфидаги  компаниялар гуруҳида 255 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, улардан 190 мингга яқини ишчи касблар вакилларидир. Ҳозирги кунда ҳам бу ерда  5000 мутахассисга талаб мавжуд. Шу боис таълим муассасалари билан шартномалар тузиш, меҳнат ярмаркаларини ўтказиш, ёш кадрлар малакасини ошириш дастурларини ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган.

“Самұрық-Қазына” ҲЖ 2032 йилгача 46та йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Унинг доирасида жами 64 мингдан зиёд иш ўрни яратилади. ҲЖ ишчи мутахассисларни тайёрлашда иштирок этишдан манфаатдор.

Шунингдек, комиссияга “Ишчи касблар йили” доирасида йирик корхоналар томонидан режалаштирилган тадбирлар лойиҳаси тақдим этилди.                  

Рrimeminister.kz. маълумотлари асосида, 2025-01-22, 22:47 58
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.