26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўртоқ Сталин, бизга сув беринг...

ёки СССР Халқ депутати  Шароф Ниёзовнинг минтақа тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси 

Ўтган йили ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг ташаббуси билан тарихий шахс – давлат ва жамоат арбоби Нуртас Ўнгдасиновнинг 120 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси, обунада фаол жонкуяримиз Жарилқасин Азретбергенов бошчилигидаги фахрий отахонлар Арис–Туркистон канали қурилиши лойиҳасини тайёрлаган ҳамда СССР Халқ депутати Шароф Ниёзовнинг 15та Иттифоқдош Республикалар раҳбари Иосиф Сталин қабулида масаланинг ижобий ҳал қилинишини ташкил этган Нуртас Ўнгдасинов номини Арис–Туркистон каналига бериш ташаббусини кўтарди. 

Марҳум меҳнат фахрийси, оқар сув таъминоти соҳаси мутасаддиси Анорбой Хўжамов ҳаётлигида газетага берган мусоҳабасида Арис–Туркистон каналининг биринчи босқичи 1960 йили тантанали равишда фойдаланишга топширилганини таъкидлаганди. Фаол обуначиларимиз, Шароф Ниёзовнинг неваралари – Ниёз ва Шавкат Назар ўғиллари таҳририятга ўтган асрда Арис–Туркистон канали очилиши тантанасида тасвирга олинган нодир лавҳаларни йўллашибди. Хусусан, Шароф Ниёзовнинг вилоят ва республика раҳбарлари билан бирга тантанада сўзга чиққани ҳақидаги маълумотлар мавжуд. 

Ш. Ниёзовнинг ўғли, тадбиркор Назар Шарапов ҳаётлигида гапириб берган тарихий воқеаларни баён этишни лозим топдик. Нуртас Ўнгдасинов Арис–Туркистон канали қурилиши лойиҳасини тайёрлагач, бундай кўламдор қурилиш фақат СССР давлати раҳбарининг рухсати билан амалга оширилишини идрок этиб, кўп ўйланади. Ниҳоят, шарафли вазифани СССР Халқ депутати Шароф Ниёзовга топширади. Депутат Ш. Ниёзов Сталин ҳузурига киргач, лойиҳа ҳужжатларини унинг олдига қўйиб, илтимосини бурро баён этади. 

– Товариш Сталин, дайте нам воду. На поле иду, воды нету, в карман смотрю денег нету. Дайте нам воду. 

Табиатан тажанг ва жиддий ҳукмдор И. Сталин депутат Ш. Ниёзовнинг минглаб деҳқон оилалари тақдирига оид муҳим масалани асл деҳқонга хос астойдил ва содда тилда маҳорат билан баён этаётганлигидан завқланиб, кулиб юборади. Лойиҳа билан диққат ила танишгач: 

– Если вода будет, то хлопок будет в Туркестане, товарищ депутат Ниязов?, – деб сўрайди.

– Хлопок будет, товарищ Сталин, – деб жавоб беради Ш. Ниёзов.

И. Сталин ҳужжатга имзо чекиб, рухсат бергач, “Вода будет” деган тарихий жумлани айтади. 

Ҳукмдор И. Сталин ҳузуридан ҳаяжон ва қувонч ила чиққан Ш. Ниёзов ҳамроҳи Н. Ўнгдасиновнинг “Нима бўлди” деган саволига, “Вода будет” деб жавоб берганлиги шонли тарих. 

Хулоса тарзида таъкидлайдиганимиз – Нуртас Ўнгдасинов билан Шароф Ниёзов биргаликда асрларга татигулик тарихий ишни амалга оширдилар. Вилоят маслаҳатининг собиқ депутати Умбет Жусипбаев Арис–Туркистон канали вилоятимиздаги бир неча туман далаларини обиҳаёт билан таъмин этаётганлиги сабабли, бугунги кунда (собиқ Туркистон) ҳозирги Саврон тумани қишлоқларига ушбу каналдан келаётган сув миқдори камайиб кетганлигини айтиб, масалани ҳал қилиш зарурлигини таъкидлайди.

Ш. МАДАЛИЕВ. Тасвирларда: депутат Ш. Ниёзов И. Сталин ҳузурида, 2025-01-30, 20:06 35
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.