26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят делегацияси – Хитойда

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нурбўл Турашбеков етакчилигидаги делегация Сиань шаҳридаги Бош консулликнинг шафелиги ва ташкилотчилигида Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари билан борди. Минтақа делегацияси дастлабки куни Шэньси вилоят губернатори муовини Чэнь Чуньцзян билан учрашди.

Учрашувда томонлар Туркистон вилояти ва Шэньси вилояти орасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва минтақалараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили икки минтақа ўртасида қардошлик меморандуми имзоланган эди.

Шэньси вилояти – Хитойнинг етакчи иқтисодий марказларидан бири бўлиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо соҳаларида улкан салоҳиятга эга. Икки минтақа ҳамкорликдаги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, инновациялар соҳасида тажриба алмашиш, савдо ҳажмини оширишдан манфаатдорликларини билдирди.

Томонлар сув захираларидан самарали фойдаланиш, янги илғор технологияларни татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилиб, ушбу йўналишларда тиғиз иш юритиш, умуман, ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди.

2025-02-19, 02:06 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.