26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эронлик сармоядорлар билан ҳамкорлик

Вилоятимизга сармоя жалб этиш, ишлаб чиқариш корхоналарини очиш йўналишида ишлар давом этмоқда. Минтақа делегацияси ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев бошчилигида делегация Теҳрон шаҳрида ҚР ҳамда Эрон Ислом Республикаси иқтисодий фаоллари анжуманида иштирок этди.

Мақсад – Қозоғистон Республикаси ҳамда Эрон Ислом Республикаси ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маҳаллий тадбиркорлар билан тажриба алмашиш эди.

Хизмат сафари чоғида делегация аъзолари Эрон Ислом Республикасининг саноат, кон ва савдо вазири Сайед Муҳаммад Отабек билан учрашди.

Анжуман доирасида, Туркистон вилояти тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи Н. Мирзахметов минтақада 25 млн. АҚШ долларига “Гилам заводи” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан “Sorena Carpet Co” МЧБ раҳбари Реза Махмудиан ҳамда Iran Carpet Export Symposium раҳбари Насер Серажи ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Туркистонда эрон гиламлари кўргазмаси ҳамда гилам заводини очиш тўғрисидаги икки томонлама музокаралар юритилди. Келгусида эронлик тадбиркорлар вилоятимиздаги сармоявий муҳит билан танишиш мақсадида махсус хизмат сафари билан келишни режалаштирмоқда.

2025-02-20, 01:50 148
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.