7 апрель 2025 йил
booked.net
+25
°
C
+25°
+16°
Шымкент
Понедельник, 07
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Германиялик сармоядорлар Туркистонда

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Германиянинг “Medal Holding GmbH” компанияси директори ҳамда таъсисчиси Ануар Умбетаев билан учрашди.

 Учрашувда томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш йўллари ҳақида музокаралар олиб борди. Минтақа раҳбари Туркистон вилоятида сармоядорларга қулай шароит яратилганини таъкидлади.

– Туркистон минтақасининг сармоявий салоҳиятига қизиқиш билдириб, махсус сафар билан келганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Вилоят бизнес учун қулай ҳамда ишчи кучи билан етарли даражада таъминланган. Вилоятдан “Ғарбий Европа–Ғарбий Хитой” халқаро даҳлизи ўтади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сайёҳлик ва қайта ишлаш соҳалари бўйича сармоявий лойиҳаларга устувор аҳамият қаратилган. Лойиҳаларни муҳокама қилиб, ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди Нуралхан Кўшеров.

Германия компанияси вакили 2023 йили икки мамлакат Президентлари иштирокида ўтган Қозоғистон-Германия бизнес-анжуманида имзоланган меморандум ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга туртки беришини таъкидлади. Компания раҳбари электр станциясини барпо этиш, қаттиқ маиший қолдиқларни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ҳамда қум, тош, фосфорит ишлаб чиқариш, замонавий заводлар барпо этиш ҳамда бошқа лойиҳаларни амалга оширишга

тайёр эканлигини маълум қилди.

2025-03-17, 20:57 760
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.