6 апрель 2025 йил
booked.net
+23
°
C
+23°
+13°
Шымкент
Воскресенье, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда бирлик тадбири

Ойлар султони Рамазон ойининг ўн бешинчи куни муқаддас Туркистон шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари Диний бошқармасининг вилоят вакиллиги, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси, «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ташаббуси билан Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида «Этник тотувлик ва ҳамкорлик – асосий қадриятимиз» мавзуида семинар уюштирилди.

Тадбирда вилоят, Туркистон, Шимкент, Кентов шаҳарлари, Сайрам, Тулкибош, Сариоғоч, Саврон, Сўзоқ, Келес, Тўлебий туманлари ўзбек этномаданият бирлашмалари кенгашларининг аъзолари, оқсоқоллар, зиёлилар, депутатлар, жамоат фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Вилоят ЎЭМБ Оқсоқоллар кенгаши раиси Зуппархон Чолдонов олиб борган тадбир Туркистон шаҳри бош имом-хатиби Талғат Сейдалиевнинг дуоси билан бошланди. Семинарда вилоят Бош имом-хатиби Ержан ҳожи Сматули «ФҲДЁ (ЗАГС) гувоҳномаси берилмаган ёшларнинг никоҳини қиймаслик», вилоят ЎЭМБ раиси ўринбосари Бахтиёр Шомуродов «Этник тотувликни мустаҳкамлаш – асосий масала», Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Жамол Қодиров «Аралаш мактабларда ватанпарварликни тарғиб қилиш», Туркистон шаҳри ЎЭМБ раиси Раимжон Қўчқоров «Туркистон – туркий халқларнинг олтин бешиги» мавзуларида маъруза қилдилар.

Нотиқлар мамлакатимизда миллати ва эътиқодидан қатъиназар, ҳар бир қозоғистонликка урф-одат, маданият ва динни танлашда эркинлик берилгани, жумладан, ўтган йиллар мобайнида Қозоғистон халқи Ассамблеяси томонидан залворли ишлар амалга оширилганини таъкидладилар. Дарҳақиқат, эришилган ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам мавжуд экани ва уларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш зарурлиги қайд этилди.

Муҳокамада сўзга чиққан вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ерлан Кузембаев, Туркистон шаҳар маслаҳати раиси Ғаппар Сарсенбаев, ҚР «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов, Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳир Нишонбоевлар семинарнинг долзарблигини, унинг юртимиздаги барқарорлик ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги аҳамиятини таъкидладилар.

Тадбирда вилоят аҳлига Мурожаат қабул қилиниб, уни «Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси Раимжон Алибоев ўқиб эшиттирди.

Семинар «Дўстлик дастурхони – тотувлик рамзи» деб номланган ифторлик билан давом этди. Унда жамоат арбоби, ҚР Парламент Мажлисининг собиқ депутати Фахриддин Қоратоев, “Дўстлик” ҳамжамияти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бегмат Турдиқулов, Шимкент шаҳар ЎЭМБ Оқсоқоллар кенгаши раиси Орифжон Холназаров, Туркистон туманининг собиқ ҳокими, меҳнат фахрийси Мирилёс Мирқодиров, Сайрам туман фахрийлар кенгаши аъзоси Алихан Байназарлар эзгу тилакларини билдириб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик изҳор қилдилар.

Учрашув якунида вилоят ЎЭМБ раиси Баҳодир Ирисметов узоқ йиллар Келес туман ЎЭМБ раиси лавозимида хизмат қилган Ёндошбой Абдуқодировга эҳтиром кўрсатиб, кифтига зарбоф тўн ёпди ҳамда семинарда иштирок этган барча фаолларга миннатдорчилик билдирди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-03-20, 21:00 435
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.