26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шубарсуда янги полиция биноси

Ўрдабаси туманидаги 50 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Шубарсу қишлоғида янги полиция биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров, полиция департаменти  раҳбари  М. Қабденов, туман ҳокимлиги раҳбарияти, қишлоқ оқсоқоллари иштирок этди.

Икки қаватли янги замонавий иншоотда ҳуқуқ-тартибот посбонлари самарали фаолият юритишлари учун барча қулайликлар мавжуд. Бинода маърифат хонаси, мажлислар зали, болалар хонаси, махсус тергов мажмуаси, туман марказидаги видеокузатув камераларига уланган вазият маркази фаолияти йўлга қўйилган. Буларнинг барчаси ходимларнинг сиёсий, маърифий ва жанговар тайёргарлигини кучайтиришга, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, уларни тез фурсатларда аниқлаш имконинин беради

Тадбирда яратилаётган шарт-шароитларга муносиб тарзда хизмат қилиш зарурлиги ва энг асосийси, халқни рози қилиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

– Буларнинг барчаси ҳуқуқ-тартибот посбонлари самарали фаолият юритишлари ходимларининг фаол фаолият юритиши учун амалга оширилмоқда ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Фаолиятингизга муваффақиятлар тилаб қоламан, – деди вилоят ҳокими ва тадбир иштироккчилари  янги бинони кўздан кечиришди.     

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-04-07, 20:03 115
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.