26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўст, биродар ва чин инсон хотирасига

Тараз шаҳри ва Жамбил вилоятининг ўзбек ва тожик этномаданият жамиятлари оғир жудоликка учради. 2025 йил 7 апрель куни 58 ёшида ажойиб дўст, ўртоқ ва биродар, ўзбек ва тожик жамиятларини барпо этишда ташаббускор ва фаол шахслардан бири Баҳром Тўхтасин ўғли Мўминовнинг юраги уришдан тўхтади. 

Ҳаётда шундай инсонлар борки, уларнинг ибратли ишлари, илмий- маънавий мероси, меҳру оқибати инсонлар хотирасида мангу яшайди.

Шундай инсонлардан бири – Б. Мўминов 1967 йил 26 ноябрда Тароз шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1975-1985 йилларда шаҳардаги 

К. Ушинский номли 23-сонли ўрта мактабни тамомлаб, СССР Қуролли Кучлари сафида хизмат қилган, захирадаги зобит. 1997 йили Жамбил гидромелиорация ва қурилиш институтининг иқтисодиёт ва бошқарув факультетини, 2004 йили Тароз Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. 1988-1990 йилларда ошпаз шогирди, 1990-1998 йилларда Тароз шаҳар Марказий тумани ИИБ ноидоравий қўриқлаш бўлимининг бригадири, 1998-2003 йилларда “Шахбос” МЧБ директори ўринбосари, 2003 йилдан “ҚТЖ” Миллий компаниясининг “Транспорт сервис маркази – Жамбил” ОҲЖ филиали директори лавозимида ишлаган.

 1986 йилдан эътиборан ташаббускор гуруҳи таркибида ўзбек ва тожик миллий маданият марказларини ташкил этиш ва ривожлантиришда фаол иштирок этди.

 2005 йилдан ҳозирги кунга қадар Жамбил вилояти ЎЭМБ раиси эди. Кучли тадбиркор, том маънода ўз халқининг ватанпарвари бўлган, Қозоғистон Республикасидаги Кураш ҳамжамиятига раҳбарлик қилган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтган халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ушбу спорт турини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган инсон эди. У ўз ғайрат-шижоатини аямай, ўзбек этномаданият бирлашмасининг барча тадбирларида иштирок этди.

Б. Мўминов камтарлиги, меҳнатсеварлиги, кеча-кундуз тиним билмай, фидойи меҳнат қилиши ҳамда жонкуярлиги, меҳрибонлиги билан ҳам эл-юрт олдида юксак ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. 

Баҳром Тўхтасин ўғлининг ёрқин сиймоси ҳамкасблари, дўстлари, ҳамшаҳарлари қалбида мангу яшайди. Унинг эзгу ишлари келажак авлодларга ибрат бўлиб қолади. 

Алишер Сотволдиев, Фахриддин Қоратоев, Рўзақул ХОЛМУРОДОВ, Икром ҲОШИМЖОНОВ, Баҳодир Ирисметов, Шерзод Пўлатов, Бахтиёр Исҳоқов, Қаҳҳор Дадашев, Абдулла Исматуллаев, Тоҳир Нишонбоев, Райимжон Алибоев, 2025-04-10, 20:03 109
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.