26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беқиёс ғамхўрлик ифодаси

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Асқарбек Ертаев вилоятимизга хизмат сафари доирасида вилоятлараро кўчириш ярмаркасига ташриф буюрди, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, шунингдек, «Меҳнат сафарбарлигини ошириш» маркази, Махсус касб-ҳунар коллежи ва махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти билан танишди.

Вазир ўринбосари дастлаб вилоят ҳокимлиги томонидан Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Абай ва Улитау вилоятлари вакиллари иштирокида ташкил этилган кўчириш ярмаркасига ташриф буюрди.

А. Ертаевнинг қайд этишича, Меҳнат вазирлиги қозоғистонликларни ихтиёрий равишда ишчи кучи ортиқ минтақалардан ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга кўчириш дастакларини такомиллаштириш борасида тизимли иш олиб бормоқда.

Сўнг вазир ўринбосари вилоят бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармалари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳарлари ҳокимларининг ўринбосарлари, вилоятдаги ижтимоий муассасалар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. У ўз нутқида ички миграция ва махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларни лицензиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

– Сўнгги беш йилда 48,8 минг киши шимолий вилоятларга ихтиёрий равишда кўчиб борган бўлса, уларнинг 14 фоизи Туркистон вилоятидан. Шу даврда 20,7 минг кишига мослашиш ва интеграция хизматлари кўрсатилди, – деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, А. Ертаев 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган ногиронларга 3та мутахассислик – ҳисобчи-аудитор, тикувчилик, рақамли ахборотни қайта ишлаш бўйича бўйича касб-ҳунар таълими бераётган Туркистон вилояти махсус касб-ҳунар коллежи фаолияти билан ҳам танишди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари 1- ва 6-сонли “Самғау” махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида бўлди. 

Хизмат сафари якунида А. Ертаев таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган 18 ёшгача бўлган болаларга стационар шароитда махсус ижтимоий хизматлар кўрсатишга мўлжалланган 50 ўринли янги марказ қурилишининг бориши билан танишди.      

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-04-11, 22:37 90
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.