26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарали ''Серпін'' дастури

Яқинда “Serpin Way” автобуси билан элимизнинг жанубий минтақаларига касбга йўналтириш сафари ўтади. Бу ҳақда М. Қўзибаев номли Шимолий Қозоғистон университети ўқитувчиси Қанат Смаилова маълум қилди. Унинг айтишича, Қозоғистонда илк бор университет жамоаси Жамбил, Туркистон ҳамда Қизилўрда вилоятларидаги 30га яқин аҳоли манзилларини оралайди. Яъни, улар мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига Қўзибаев университетида таҳсил олиш имкониятлари ҳақида маълумот беришади. 

– Дастурдан кўзланган мақсад – Шимолий ва Шарқий минтақаларда кадрлар тақчиллиги, ёшлар улушининг камлиги масаласини ҳал этиш. Бу борада, М. Қўзибаев номли Шимолий Қозоғистон университети 2014 йилдан буён дастур доирасида талабаларга таълим бериб, мутахассислар тайёрламоқда. Дастур – университет ҳамда вилоятдаги масъул муассасалар орқали талабаларга бепул ўқиш имконини, ётоқхона, стипендия, йўл ҳақи ҳамда иш ўринини беради. Талаба диплом олгач, икки йил иш тажрибасини ўташи шарт. Масалан, давлат грантининг иш тажриба муддати 3 йил бўлса, “Серпін” дастури бўйича 2 йил. Бугунги кунда ушбу дастур доирасида таълим олаётганларнинг аксарияти Туркистон вилоятининг мактаб битирувчилари, – деди университет ўқитувчиси Насихат Смайл.

Шунингдек, брифингда вилоят “Ёшлар имконият маркази” раҳбари Ернар Бектаев жорий йилда дастур доирасида вилоятдан махсус делегация ташкил этилиб, шимолий минтақалардаги 17та таълим масканларининг фаолияти билан танишиб, у ерда таҳсил олаётган туркистонлик талабалар билан учрашувлар ўтказганини маълум қилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2025-04-19, 02:14 55
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.