26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илмий-амалий анжуман

Сўзоқ туманида “Сўзоқ – миллий маънавиятнинг асоси” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтди. Маданий-маърифий тадбирда давлатимиз тарихида муносиб ўрни бор туман – Сўзоқнинг тарихи ва бугунги куни, маданияти ва тарихий жойларининг илмий асоси чуқур муҳокама қилинди.

Анжуманда “Сўзоқ тумани: тарих ва маданият уйғунлашган маскан” номли янги китоб тақдимоти ўтди. Тадбирда мамлакат ҳамда хорижлик таниқли тарихчилар, археологлар, маданиятшунослар ҳамда жамоат арбоблари иштирок этиб, маърузалар қилишди. Ўзбекистон, Қирғизистон каби қардош мамлакатларнинг олимлари ҳам маънавий алоқалар ҳақида фикр юритишди.

Тадбирни ҚР Парламенти Сенатининг депутати Дархан Қидирали олиб борди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултойнинг “Адолатпарвар инсон – Ҳалол Меҳнат – Ҳалол даромад” мавзуидаги учинчи ўтиришида “Биз келажакка ишонч билан қадам ташлаш учун қадим тарихимизнинг кўлами кенг эканлигини тўлиқ ҳис этиб, маданий меросимизни асраб-авайлаб, уни тарғиб этишимиз лозим”, деган сўзларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Туман ҳокими Мухит Турисбеков илк бор ўтказилаётган илмий-амалий анжуман туман учун улкан обрў эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 

Аҳамиятга молик тадбирда Сўзоқ туманининг қадимий тарихий қадамжоларини вилоят сайёҳлик харитасига киритиш, инфратузилмани шакллантириш, тумандаги маданий меросларни ЮНЕСКО рўйхатига киритиш ҳақида таклифлар илгари сурилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-20, 20:08 73
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.