26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат аудити: ярим йиллик якунлар ва устувор вазифалар

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Олий аудиторлик палатаси раиси Алихан Смаиловни қабул қилди.

Учрашувда Давлат раҳбарига идоранинг 2026 йил биринчи ярмида амалга оширган фаолияти якунлари тўғрисида ахборот берилди.

Маълум қилинишича, ҳисобот даврида умумий қиймати 5,8 триллион тенгени ташкил этувчи давлат маблағларини қамраб олган 13та йирик давлат аудити ўтказилган.

Аудиторлик текширувлари айрим ҳудудларнинг маҳаллий ижро идоралари, Муаммоли кредитлар жамғармаси, Аграр корпорация, “Қазпочта” ҲЖ, Ақтау денгиз савдо порти, соғликни сақлаш тизими инфратузилмаси ҳамда қатор давлат идоралари фаолиятини қамради.

Ҳисоботга кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш натижасида давлат бюджетига 128 миллиард тенге қайтарилди. Шунингдек, Ҳукумат ҳамда аудитдан ўтган ташкилотларга 35та тавсия ва 413та ижро учун мажбурий кўрсатма йўлланган.

Президент топшириқлари асосида бюджет жараёнини такомиллаштириш борасида Олий аудиторлик палатаси томонидан илгари сурилган қатор ташаббуслар миллий қонунчиликка жорий этилди. Жумладан, макроиқтисодий тахминни шакллантиришнинг янги тартиби қабул қилинди, давлат маблағлари сарфланиши устидан ғазначилик назорати кучайтирилди, шунингдек, йилнинг тўртинчи чорагида бюджетга ўзгартириш киритишни чеклаш тартиби жорий этилди.

Давлат раҳбарига хусусийлаштириш жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, агросаноат мажмуасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастакларини янада такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Алихан Смаиловнинг маълум қилишича, 2026 йилнинг иккинчи ярим йиллигида 20та давлат аудитини якунлаш режалаштирилган. Шу жумладан, тўрттаси Президентнинг бевосита топшириғига мувофиқ амалга оширилади. Улар доирасида Шимкент шаҳри, Қарағанди ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастаклари аудиторлик текширувидан ўтказилади.

Бундан ташқари, газ тармоғи, сармоя соҳаси, “Жасыл Даму” ва “ҚазАвтоЖол” миллий компаниялари фаолияти, айрим миллий лойиҳалар, “Қишлоқ – эл бешиги” дастури ҳамда бошқа муҳим йўналишлар ҳам тафтиш қилинади.

Шунингдек, янги Қурултой билан ҳамкорлик доирасида 2027-2029 йилларга мўлжалланган республика бюджети лойиҳасига ҳам баҳолаш ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашув якунида Президент давлат аудити тизимини янада такомиллаштириш, унга замонавий рақамли ечимлар ва сунъий идрок технологияларини кенг жорий этиш борасида  қатор аниқ топшириқлар берди.   

Akorda.kz, 2026-07-08, 23:02 47
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.