26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хитой тажрибаси – Туркистон мактабларида

Вилоятимиздаги «Келажак мактаблари» директорлари Хитойда сунъий идрок технологиясини таълим соҳасига татбиқ этиш  бўйича малака оширди

Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳридаги Шинжон педагогика университетида «Таълим тизимида сунъий идрок технологияларини қўллаш» мавзуида халқаро малака ошириш семинари ўтказилди.

Таълим соҳасини рақамлаштиришни  жадаллаштириш ҳамда педагогларнинг замонавий технологияларни пухта ўзлаштиришини мақсад қилган ушбу ўқув дастурида Қозоғистоннинг турли минтақаларидан 49 нафар педагог иштирок этди.

Улар орасида  вилоятимиздан «Келажак мактаби директори» лойиҳасининг беш нафар вакили  ҳам билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб, халқаро сертификатни қўлга киритди. Бу вилоят педагогларининг касбий салоҳияти юксак экани, халқаро тажриба алмашиш жараёнларида фаол иштирок этишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

Етти кунлик малака ошириш дастури давомида иштирокчилар «Ақлли мактаб» концепцияси, рақамли таълим экотизими, “Learning Analytics”, “Big Data”, маълумотларга асосланган таълимни  бошқариш, генератив сунъий идрок  воситаларини ўқув жараёнига самарали жорий этиш, AI соҳасида  педагоглар малакасини ошириш ҳамда таълим менежментининг замонавий ёндашувлари бўйича амалий билимларга эга бўлди.

Шунингдек, улар Урумчи шаҳридаги инновацион мактаблар фаолияти билан танишиб, муассасаларни рақамли бошқариш, сунъий идрок асосида ўқув жараёнини ташкил этиш, хавфсиз ва самарали муҳит яратиш ҳамда билим сифатини  юксалтиришга оид илғор халқаро тажрибаларни ўргандилар.

Халқаро малака ошириш дастури  давомида тўпланган билим ва тажрибани келгусида вилоят  таълим муассасалари фаолиятига босқичма-босқич татбиқ этиш режалаштирилган. Бу эса сунъий идрок технологияларидан самарали фойдаланиш, педагогларнинг рақамли кўникмаларини янада ривожлантириш, маълумотларга асосланган бошқарув тизимини такомиллаштириш ва инновацион таълим муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Туркистон вилояти таълим бошқармаси педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш,  халқаро тажрибаларни минтақа мактабларида кенг жорий этиш, таълим тизимини рақамлаштириш ҳамда сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш борасидаги  изчил ишларни бундан буён ҳам давом эттиради. Бу каби ташаббуслар вилоятда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош авлодни тарбиялашга мустаҳкам замин яратади.

2026-07-08, 23:25 6
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.