26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
1 июлдан қандай муҳим ўзгаришлар амалга ошмоқда

1 июлдан эътиборан Қозоғистонда қатор муҳим ўзгаришлар кучга кирди. Хусусан, Республика референдуми якунлари асосида қабул қилинган янги Конституция кучга кириб, аҳоли ҳаётига бевосита дахлдор қатор рақамли хизматлар ишга туширилди. 

Конституция

Июль ойидаги энг муҳим воқеалардан бири – 2026 йил 16 мартда республика референдуми натижаларига кўра қабул қилинган янги Конституциянинг кучга кириши бўлди. Шу билан бирга, 1995 йилда қабул қилинган амалдаги Конституция расман ўз кучини йўқотди.

Давлат хизматига оид янги Қонун кучга кирди

Давлат раҳбари томонидан 19 майда имзоланган «Давлат хизмати тўғрисида»ги янги Қонун 1 июлдан кучга кирди. Қонундаги асосий янгиликлардан бири – у, энг аввало, касбий, шаффоф ва фуқаролар манфаатларига йўналтирилган давлат хизматини шакллантиришга қаратилганидир. Ҳужжатда ошкоралик тамойилига алоҳида эътибор қаратилган. Давлат хизматчилари ўз ваколатлари доирасида фуқаролар ва ташкилотларнинг ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаши шарт.

Мазкур қонун доирасида илк бор «Давлат хизматчисининг бенуқсон обрўси» тушунчаси жорий этилди. У давлат хизматчисининг касбий, ахлоқий ва шахсий фазилатлари мажмуини қамраб олади ҳамда давлат хизматига қабул қилиш ва уни ўташга қўйиладиган талабларни аниқ белгилайди. 

Меҳнат шароитларига оид ҳам қатор ўзгаришлар назарда тутилган. Давлат хизматчилари учун ўзгача иш вақти тартибида ишлаш имконияти яратилиб, мослашувчан иш жадвалини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди. Ижтимоий кафолатлар ҳам сезиларли даражада кенгайтирилди. Илгариги ҳар йилги 30 тақвим кунлик меҳнат таътилига қўшимча равишда, давлат хизматида 10 йилдан ортиқ ишлаган хизматчиларга 3 кундан 10 кунгача қўшимча таътил берилади. Шунингдек, никоҳдан ўтиш, фарзанд туғилиши, бола асраб олиш, яқин қариндошининг вафоти каби ҳолатларда 10 кунгача қисқа муддатли ҳақ тўланадиган таътил бериш ҳам назарда тутилган.

Янги Қурилиш кодекси кучга кирди

1 июлдан бошлаб янги Қурилиш кодекси кучга кирди. Унинг доирасида 138та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат янгиланди.

– Қурилиш соҳаси рақамли технологияларни жорий этиш орқали лойиҳалашдан тортиб иншоотни фойдаланишга топшириш ва қайта ишлашгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган янги босқичга ўтмоқда. Ана шу янгиликларни мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш мақсадида янги Қурилиш кодекси қабул қилиниб, жорий йил 9 январь куни имзоланди. У 1 июлдан бошлаб кучга кирди. Қурилиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соҳа иштирокчиларига қўйиладиган талаблар кучайтирилади, лицензияларни электрон тарзда текшириш ҳамда муҳандисларни босқичма-босқич сертификатлаш тизими жорий этилади, – деди ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев.

Мазкур чора сифати паст лойиҳаларни ўз вақтида аниқлаш, лойиҳалашдаги хатолар ва уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, ҳужжатларнинг шаффофлигини таъминлаш имконини беради. Бундан ташқари, Кодексга мувофиқ, батафсил режалаштириш лойиҳаларига ўзгартишлар фақат ҳар икки йилда бир марта киритилишига рухсат берилади. Бу эса мазкур ҳужжатларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Шаҳарсозлик кадастрини юритиш қоидалари ўзгаради

Саноат ва қурилиш вазирининг 2026 йил 26 майдаги буйруғи билан давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ва ундан ахборот тақдим этиш қоидалари тасдиқланган эди. Шу муносабат билан 1 июлдан бошлаб шаҳарсозлик кадастри янги тартиб асосида фаолият юритади.

Тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, кадастр мамлакат ҳудудида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва тақдим этишнинг ягона тизими асосида юритилади.

QR-тўловларнинг ягона банклараро тизими

Июль ойидан бошлаб QR-тўловларнинг ягона банклараро тизими ишга туширилади. Ягона QR-тўлов тизимини жорий этиш тадбиркорлардан POS-терминалларни алмаштиришни талаб этмайди. Янги тўлов тизими орқали исталган банкнинг мобил иловаси ёрдамида товар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш мумкин. Шу сабабли тадбиркорларга бир нечта терминал ўрнатишга ҳожат қолмайди, фуқаролар эса қайси банк терминали мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида қайғурмайди.

Грантлар танловига аризалар қабул қилиш бошланади

13-20 июль кунлари давлат таълим грантини олишга даъвогар номзодлардан грантлар танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинади. Улар ҳужжатларини олий таълим муассасаларининг қабул комиссияларига бевосита ва масофавий шаклда, шунингдек, eGov портали орқали топширишлари мумкин.

Ҳарбий хизматга чақириш жараёни рақамлаштирилади

4 июлдан бошлаб Мудофаа вазирлигининг Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш ва уни ташкил этиш қоидаларига киритилган ўзгартишлар кучга киради.

Унга кўра, фуқароларнинг тиббий кўрик натижалари, шахсий маълумотлари, судланганлик ҳолатига оид маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатлар электрон базага юкланади. Ҳарбий хизматга чақирилувчилар шахсий маълумотларини қайта ишлашга розилик беради ва ушбу ҳужжатлар рақамли картага киритилади. Ҳарбий хизматга чақириш ёки ҳарбий йиғинларга сафарбар этиш тўғрисидаги буйруқлар рақамли тизим орқали расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда вақтинча қоғоз шаклидан фойдаланилиб, кейинчалик маълумотлар электрон тизимга киритилади. 

Ҳарбий чақирув билан шуғулланувчи бўлинмалар зарур маълумотларни давлат ахборот базаларидан автомат тарзда олади. Агар тизимлар ўртасида ўзаро жипслик мавжуд бўлмаса, маълумотлар тегишли идоралардан уч иш куни ичида сўров орқали олинади. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2026-07-03, 23:12 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.