26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
АҚШ билан стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев АҚШ Конгресси сенатори Стив Дэйнсни қабул қилди.

Учрашув аввалида Давлат раҳбари сенаторни Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 250 йиллиги билан қутлади.

Суҳбат чоғида Қозоғистон билан АҚШ ўртасидаги кенг қамровли стратегик ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди. Айниқса, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликда барқарор юксалиш кузатилаётгани таъкидланди. Президент ўтган йил ноябрь ойида АҚШга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувларнинг тўлиқ ва самарали ижроси устувор вазифа эканлигини маълум қилди.

Шу муносабат билан Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йил охирида Майами шаҳрида ўтказиладиган G20 саммити доирасида режалаштирилган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

Давлат раҳбари сенатор Стив Дэйнснинг Қозоғистон–АҚШ стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси, шунингдек, Қозоғистонга нисбатан амал қилиб келаётган, савдо муносабатларига чекловларни бекор қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.    

Стив Дэйнс эса АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. У Давлат раҳбарининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Сенатор мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотларни, хусусан, янги Конституция қабул қилинганини муҳим тарихий қадам сифатида эътироф этди. Унинг таъкидлашича, Асосий қонунда мустаҳкамланган тамойиллар Қозоғистоннинг демократик янгиланиши ва барқарор тараққиёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Akorda.kz., 2026-07-10, 21:46 46
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.