26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар ҳокими ''Бирлик'' шўъбаси аҳолиси билан учрашди

Туркистон шаҳри ҳокими А. Пазилбекули “Бирлик” шўъбаси аҳолиси билан учрашиб, долзарб масалаларни муҳокама қилди. Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда фуқаролар томонидан йўллар ҳолати, ичимли сув таъминоти, электр тармоқлари, оқава тизими, жамоат хавфсизлиги ва ободонлаштириш ишларига доир таклиф ҳамда мурожаатлар билдирилди. 

Маълум қилинганидек, Ҳабиб Маннопов раҳбарлик қилаётган ушбу масканда 3343 уй, 154 кўча, 160 тадбиркорлик иншоотлари, 5 мактаб, 2 касалхона, 13 боғча, 3 масжид ва 5 истироҳат боғи мавжуд. Бугунги кунда мазкур ҳудудда 20 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Учрашувда шўъбада инфратузилмани ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Тоза сув билан таъминлаш 99,5 фоизни ташкил этади. Балабурген, Нурота ва Қоратол ҳудудларини сифатли сув билан таъминлаш мақсадида махсус лойиҳа ишлаб чиқилган. 2700 фойдаланувчини қамрайдиган лойиҳа доирасида узунлиги 23,2 чақирим келадиган оқава тармоқлари юритилган бўлиб, фойдаланишга топшириш босқичма-босқич давом этмоқда. 31та кўчага 781та электр бетон устунлари ўрнатилди. Электр тизими узунлиги 28 чақиримни ташкил этади. 23та кўча асфальтланган бўлиб, 24та кўча 18,59 чақиримга ўрта таъмирлаш ишлари олиб борилади. Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгач, шўъбадаги асфальтланган кўчалар улуши 33,8 фоизни ташкил этади.

Шаҳар ҳокими ҳар бир масала назоратга олиниб, улар амалдаги қонунчилик доирасида босқичма-босқич ҳал қилинишини маълум қилди. Фахрий оқсоқол Тўлқин Саидмуродов ўз нутқида шўъбада амалга оширилган бунёдкорлик ишларига юксак баҳо бериб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади. 

Тадбир якунида ҳоким А. Пазилбекули фуқароларни жамоат тартибига риоя қилиш, шаҳар тозалиги ва ободончилигига муносиб ҳисса қўшишга чақирди. Учрашувда кенг жамоатчилик вакиллари, шаҳар ЎЭМБ раиси Райимжон Қўчқоров, маслаҳат раиси ва депутати Ғаппар Сарсенбаев, Дониёр Аюповлар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2026-07-03, 21:39 10
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.