26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адолатпарвар Қозоғистон: ислоҳотлар йўли ва тараққиётнинг янги босқичи

Бугунги кунда жаҳон беқарорлик ва ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий вазиятнинг мураккаблашуви, жаҳон иқтисодиётидаги ўзгарувчанлик давлатларнинг ички барқарорлиги ҳамда сиёсий тизимига ўз таъсирини ўтказиши шубҳасиз.

Бундай шароитда мамлакат тараққиётининг тўғри йўналишини белгилаш, замон талабига мос қарорлар қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз ҳам кейинги йилларда ана шундай тарихий босқични бошдан кечирмоқда. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар мамлакат тараққиётининг янги саҳифасини очди.

Президент ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – давлат ва жамият ўртасидаги янги ижтимоий келишувни шакллантириш, давлат тизимларининг масъулиятини ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аниқ натижалари ҳам кўзга яққол ташланмоқда. Сиёсий тизим янгиланиб, жамоатчилик билан мулоқот тобора мустаҳкамланмоқда.

Фуқаролар фикрига қулоқ тутадиган давлат тамойили кундалик бошқарув амалиётининг ажралмас қисмига айланмоқда.

Бу ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосини янги Конституция яратди, десак муболаға бўлмайди.

Янги Конституция мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий тараққиётида янги босқични белгилаб берди.

Бу кенг қамровли ўзгаришлар кўп йиллар давомида шаклланган жамоатчилик эҳтиёжи ҳамда давр талабининг қонуний натижаси бўлди.

Бош Қомусда демократик ислоҳотларга янги суръат берилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастаклари кучайтирилди, ҳокимлик тармоқлари ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлашга қаратилган муҳим ўзгартишлар киритилди.

Ушбу тарихий ҳужжатни тайёрлаш ишларида Конституциявий комиссия аъзоси сифатида иштирок этиш мен учун юксак масъулият эди.

Асосий Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни халққа тушунтириш жараёнида фуқароларнинг сиёсий янгиланишларга бўлган қизиқиши ҳамда қўллаб-қувватлаши яққол намоён бўлди.

Бу қўллаб-қувватлаш республика референдуми якунларида ҳам ўз ифодасини топди. Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг қарийб 90 фоизи янги Конституцияни қўллаб-қувватлади.

Халқнинг ана шундай ишончи ислоҳотларни изчил давом эттиришда бизга янада юксак масъулият юклайди.

Зеро, ҳар қандай сиёсий ўзгаришнинг қадри унинг амалий натижалари билан ўлчанади.

Кейинги йилларда давлат томонидан амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг ижобий таъсири ҳудудлар тараққиётида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

Мамлакатимизда ҳудудий иқтисодиётга янги суръат бағишланиб, сармоявий фаоллик ошиб, ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун янги имкониятлар яратилмоқда.

Бу борада Туркистон вилоятининг кўрсаткичлари алоҳида эътиборга сазовор.

Ўтган йил якунларига кўра, Туркистон вилояти ижтимоий-иқтисодий тараққиёт суръатлари бўйича республикадаги етакчи минтақалар қаторидан жой олди. Қисқа муддатли иқтисодий ўсиш 113,9 фоизни ташкил этиб, вилоят мамлакат бўйича илк учликдан ўрин эгаллади.

Йил якунларига кўра, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,6 триллион тенгега етди ва ўсиш суръати 113,8 фоизни ташкил қилди.

Айниқса, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат ва енгил саноат, машинасозлик тармоқлари сезиларли ўсишга эришди.

Қайта ишлаш саноатида 770,7 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа ортиғи билан бажарилди.

Вилоят иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигида 1,2 триллион тенгелик маҳсулот етиштирилди.

Бу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳудудимиз мамлакатда пахта етиштирадиган ягона минтақа сифатида ўзининг стратегик устунлигидан самарали фойдаланмоқда. Вилоятда пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди.

Шунингдек, маккажўхори ва гўшт кластерларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳалар Давлат раҳбари белгилаб берган хомашёни мамлакат ичида чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва Қозоғистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича вазифалар билан тўлиқ ҳамоҳангдир.

Шу билан бирга, ҳудуднинг сармоявий жозибадорлиги ҳам юқори даражада.

Сармоялар жалб қилиш борасида асосий капиталга 1,7 триллион тенге йўналтирилиб, ўсиш суръати 121,6 фоизни ташкил этди.

Савдо ҳажми 913,7 миллиард тенгега етиб, ўсиш суръати 146,2 фоиз даражасида шаклланди.

Қурилиш соҳасида 645,2 миллиард тенгелик ишлар амалга оширилиб, 1 миллион 235,9 минг квадрат метр турар жой фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, транспорт-логистика ҳамда алоқа соҳаларида ҳам барқарор тараққиёт суръати сақланиб қолди.

Умуман олганда, 2025 йил Туркистон вилояти учун саноат, сармоя, қурилиш ва тадбиркорлик соҳаларидаги жадал ўсиш билан аҳамиятли бўлди.

Жорий йилнинг дастлабки беш ойи якунлари ҳам Туркистон вилояти юксак тараққиёт суръатини бой бермаётганини кўрсатмоқда.

Январь-май ойларида қисқа муддатли иқтисодий ўсиш 123,3 фоизни ташкил этиб, вилоят республика бўйича биринчи ўринга чиқди.

Саноат маҳсулотлари ҳажми 722,4 миллиард тенгега етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 131,9 фоизни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалигида эса 259,5 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 110,7 фоизга етди.

Сармоявий фаоллик ҳам юксак даражада. Йил бошидан буён асосий капиталга 614,2 миллиард тенге сармоя йўналтирилиб, ўсиш суръати 150,5 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, савдо, қурилиш ва уй-жой соҳаларидаги ижобий кўрсаткичлар ҳам вилоят иқтисодий тараққиётининг ҳар томонлама барқарор тус олганини тасдиқламоқда.

Албатта, бу ютуқлар — вилоят ҳокимлиги, барча давлат органлари, маслаҳатлар, жамоат тизимлари, тадбиркорлар ҳамда меҳнаткашларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари самарасидир.

Қозоқ халқида «Бирлик бўлмаса, тирикчилик бўлмайди», деган нақл бор. Туркистон вилоятининг бугунги ютуқлари ушбу ҳикматнинг ҳаётий ҳақиқатлигини яна бир бор исботламоқда.

Ҳудуддаги ижобий ўзгаришлар ҳамжиҳатлик, масъулият ва ҳалол меҳнат туфайли рўёбга чиқмоқда.

Умуман, жамият ва давлатнинг ягона мақсад йўлидаги ҳаракати ҳар доим юксак натижаларга эришиш имконини беради.

Шу нуқтаи назардан қараганда, мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар ҳам бирлашиш ва ҳамкорлик йўлида ривожланмоқда.

Бунинг ёрқин намунаси сифатида «AMANAT» партиясининг «Адолат» партияси билан бирлашиш борасидаги қарори, уларнинг кучларни бирлаштириши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеага айланди.

Бу қадам сиёсий ташкилотларнинг тор манфаатлардан устунликда, умуммиллий мақсадларга хизмат қилишга интилаётганини кўрсатади.

Бугун жамиятни ажратадиган эмас, балки бирлаштирадиган қадриятлар устувор бўлиши даркор.

Шунинг учун ҳам мазкур қарор давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик келишувини мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар манфаатларини самарали муҳофаза қилишга қаратилган муҳим қадам, деб ҳисоблайман.

Сиёсий янгиланишнинг асосий мақсади – жамиятни умумий эзгу мақсад атрофида бирлаштиришдир.

Мамлакатимизнинг янги Конституцияси кучга кирди. Энди олдимизда давлатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим босқич – Қурултой сайлови турибди ва янгиланган давлат тизимлари ўз фаолиятини бошлайди.

Бу жамиятнинг янги ҳуқуқий тамойиллар асосида ривожланиши учун кенг имкониятлар яратадиган муҳим тарихий босқич бўлади.

Ана шундай тарихий паллада ҳар бир фуқаронинг мамлакат тақдирига бефарқ бўлмай, фаол фуқаролик нуқтаи назарини намоён этиши ниҳоятда муҳим.

Шу муносабат билан вилоят, туман ва шаҳар маслаҳати депутатлари ҳар доимгидек умуммиллий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда, бўлғуси сайлов мавсумида фаол иштирок этиб, ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишларига ишонаман.

Буюк давлат арбоби Алихан Бўкейханнинг: «Миллатга хизмат қилиш билимдан эмас, феъл-атвордан», деган ҳикматли сўзи бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Давлат тараққиёти ҳар бир фуқаронинг масъулиятига, Ватан тақдирига бўлган дахлдорлигига ҳамда умум ишга қўшаётган ҳиссасига боғлиқ.

Бугунги Қозоғистон – улкан ўзгаришлар йўлидан бораётган давлат.

Шундай бир даврда масъулият, бирлик ва жамоат тотувлиги мамлакат тараққиётининг асосий устунларига айланиши муқаррар.

Президент таъкидлаганидек, ягона мамлакат, ягона халқ бўлиб, мураккаб давр синовларини енгиб ўтиш – барчамизнинг умумий вазифамиздир.

Бунинг учун ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, мамлакат бирдамлигини мустаҳкамлаш, жамоат тотувлигини асраш ва умумий мақсад йўлида биргаликда меҳнат қилиш энг муҳим вазифадир.

Ана шунда Адолатпарвар Қозоғистон ғояси тўлиқ рўёбга чиқиб, янги Қозоғистоннинг янги ютуқлари учун кенг йўл очилади.

Бирлиги мустаҳкам, файзу баракаси зиёда юртнинг келажаги ҳамиша порлоқ.

Нурали АБИШОВ, Туркистон вилоят маслаҳати раиси, III даражали «Барыс» ордени соҳиби, 2026-07-03, 21:24 7
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.