26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли манзиллари табиий газга уланмоқда

Йил охирига қадар Туркистон вилоятидаги 640та аҳоли манзилида истиқомат қилаётган қарийб икки миллион аҳоли табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳудуднинг газлаштириш даражасини 90 фоизга етказиш имконини беради. Ҳукумат йиғилишида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ана шуларни маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятдаги 840та аҳоли манзилининг 606таси газ билан таъминланган, аҳоли сони бўйича газлаштириш даражаси 88 фоизга етган. Ўтган йили 87та иншоот қурилиши учун 20,7 миллиард тенге ажратилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 102 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган 41та қишлоқ табиий газ билан таъминланди. Жорий йилда газлаштиришни давом эттириш ва 74та иншоот барпо этилиши учун 13,7 миллиард тенге йўналтирилди.

– Йил охирига қадар 33та иншоотни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу эса 34та аҳоли манзилида яшовчи 35 мингдан зиёд аҳолини табиий газ билан таъминлаш имконини беради. Қолган 41та иншоот келгуси йилга ўтади. Натижада газлаштириш даражаси 90 фоизга етказилиб, 640 аҳоли манзилида истиқомат қилувчи икки миллионга яқин аҳоли табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-07-10, 21:45 51
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.