26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамжиҳатлик – тараққиёт пойдевори

Вилоятимизга Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ва Мажлиси депутатлари – Али Бектаев, Мурат Қадирбек, Алишер Сотволдиев, Уласбек Садибеков, Қайрат Балабиев, Кенжегул Сейтжан ва Нурсултан Байтилесов хизмат сафари билан келди.

Ташриф давомида депутатлар вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров билан учрашиб, қабул қилинган янги қонунлар ва минтақа тараққиёти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашишди.

– Тарихий Туркистонга хуш келибсизлар. Ҳар жабҳада кузатилаётган тараққиёт ва ижобий ўзгаришларда Сизларнинг яқиндан кўрсатаётган кўмагингизни ҳис

қиляпмиз. Бу йил “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу барчамиз учун улкан тарихий воқеликдир. Халқимиз номидан миннатдорчилик билдираман, – деди Нуралхан Кўшеров. – Йилнинг биринчи ярим йиллигини сарҳисоб қилар эканмиз, ҳар бир туман ва шаҳарларда бўлиб, халқимизнинг муаммолари ва долзарб масалалар билан яқиндан танишдик. Энг катта муаммолардан бири – табиий газ ва тоза ичимли сув масаласи. Шунингдек, ижтимоий иншоотлар қуриш, инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш устувор вазифаларимиздан бири. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, индустриал минтақалар ва кичик саноат паркларини кенгайтириш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Асосий вазифа – янги иш ўринлари яратиш ва минтақанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш. Бу борада Сизлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз.

Учрашувда халқ ноиблари юртимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, Президент ташаббуслари ва янги қонунлар юзасидан ўз қарашларини билдиришди. Шунингдек, давлат бюджети, қурғоқчилик муаммоси, қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар, инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, сармоя жалб этиш, Байдибек туманига экологик ҳудуд мақомини бериш ва имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишлар муҳокама марказида бўлди.

Депутатлар Туркистон вилоятидаги ижобий ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо бериб, юрт тараққиёти учун ҳамжиҳатликда меҳнат қилиш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-03, 02:35 37
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.