26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ахборот майдони фидойилари эъзозланди

28 июнь – Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Eco Village Kaskasu» дам олиш маскани(Тўлебий тумани)да ташкил этилган ушбу маросимда соҳанинг фидойи ва фаол вакиллари, матбуот соҳаси арбоблари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров сўзга чиқиб, журналистларни касб байрами билан табриклади.

– Ахборот майдонида фидокорона меҳнат қилаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини чин қалбимдан табриклайман! Журналистлар – том маънода давлат ва жамият ўртасидаги кўприк, халқнинг овози. Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳам оммавий ахборот воситаларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, журналистлар зиммасига улкан ишонч ва масъулият юкланганлигини таъкидлаган эди. Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, жамият тафаккурини юксалтириш ва ташкил топганига 7 йил тўлган Туркистон вилоятини ривожлантиришга қўшган ҳиссангиз беқиёс, – деди Н. Кўшеров.

Тадбир давомида ахборот соҳасида самарали меҳнат қилаётган фаол журналистлар давлат мукофотлари, орден ва медаллар ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари билан тақдирланди. Тақдирланганлар орасида ҳамкасбимиз, минтақа матбуоти равнақига муносиб ҳисса қўшаётган “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири ўринбосари Муроджон Абубакиров ҳам борлигини мамнуният билан қайд этамиз (суратда).

Тадбир иштирокчиларини «AMANAT» партиясининг Туркистон вилоят филиали раиси Алтинсари Умбеталиев табриклаб, бир гуруҳ ОАВ ходимларига фахрий ёрлиқлар топширди. 

– Бугунги кунда ахборот майдони фақатгина янгилик тарқатиш воситаси эмас, балки жамиятнинг онги ва тафаккурини шакллантирадиган, халқ ва ҳокимият ўртасидаги энг муҳим кўприк ҳисобланади.

Биз Янги Қозоғистонни барпо этиш йўлида шаффофлик, ошкоралик, халқ билан бевосита мулоқот тамойилларини доим устувор, деб биламиз. Бу жараёнда сизнинг, яъни сўз ва ахборот соҳаси вакилларининг ўрни беқиёс.

 Бугун сизнинг меҳнатингиз, хизматингиз муносиб эътироф этилаётгани, албатта, барчамизни қувонтиради. Чунки ҳақиқатни ёритадиган, жамиятда адолат ва тараққиёт руҳини сингдирадиган, халқ сўзини давлатга, давлат сиёсати мазмунини халққа етказадиган айнан сизларсиз. 

Биз яхши тушунамиз: ҳақиқий журналистнинг меҳнати фақат соврин ёки мақтов учун эмас. Бу – халқ олдидаги масъулият, виждон олдидаги поклик ва Ватанга садоқат билан ўлчанади.

Қозоғистонда ахборот сиёсатида кенг имкониятлар яратиб, журналистларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари кучайтирилмоқда. Қаламингиз доимо ўткир, сўзингиз таъсирли, қалбингиз халқ учун очиқ бўлсин! – деди у.

Таниқли журналист, вилоят маслаҳати депутати Ғалимжан Елшибай табрик нутқида Қасқасу қишлоғида элга машҳур давлат ва жамоат арбоблари, санъат усталари рассомлар етишиб чиққанини, ўзи ҳам ушбу қишлоқ фарзанди эканлигидан ғурурланишини таъкидлади. 

Сўнг ОАВ ходимларини вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов табриклаб, фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномаларни топширди.

– Журналист деган ном – бу фақат касб эмас, бу – юксак масъулият, қалб амри, халқ учун хизмат. Бу матбуот, ахборот майдони, фикр, миллий ғурур ва халқ манфаати учун кураш майдонидир. 

Яқин тарихга назар ташласак, ҳар қандай тараққиёт, ҳар қандай юксалиш ортида сўз қудрати, ҳақиқат ва адолат учун курашувчи қалам аҳли турганини кўрамиз. Ҳозирги кунда ҳам Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида оммага етказишда сиз, журналистлар халқ ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк бўлмоқдасиз.

ОАВ ходимлари томонидан айтиладиган ҳар бир сўз, ёзиладиган ҳар бир сатр, эфирга узатиладиган ҳар бир хабар – бу нафақат ахборот, балки жамият онгига таъсир қилувчи куч, тараққиёт йўлидаги муҳим омилдир. Журналист йўли – ҳалоллик, масъулият ва садоқат йўлидир. Сўз ва сатрларингиз доим халқ манфаатлари йўлида хизмат қилсин! – деди у. 

Тадбирда соҳа фидойилари учун концерт дастури намойиш этилди.             

А. АБДУФАТТОҲ, 2025-07-03, 02:41 26
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.