26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туманнинг тараққиёт йўналишлари белгиланди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Ўтрор тумани аҳолиси билан учрашиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари ва галдаги устувор вазифаларни белгилади.

Учрашувда фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалаларни кўтариб, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Минтақа раҳбари мурожаатлар юзасидан масъул соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

– Ўтрор туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида ижобий кўрсаткичлар қайд этилмоқда. 2026 йилнинг 8 ойида ялпи маҳсулот ҳажми 67,5 миллиард тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 43,6 фоизга ошди. Асосий капиталга йўналтирилган сармоя ҳажми 28,6 миллиард тенгега, савдо айланмаси эса 5,3 миллиард тенгега етди. 

Жорий йилда Темир қишлоғида Темир станцияси янгиланиб, фойдаланишга топширилди. “Бадастир мактаб” миллий лойиҳа доирасида ўтган йили 600 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Аҳоли фаровонлигини ошириш, сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринларини очиш ҳамда туман ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларини янада яхшилаш юзасидан ишларни кучайтиришни топшираман, – деди Нуралхан Кўшеров.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда фуқаролар таълим, автомобиль йўллари, оқова тизими, муҳандислик инфратузилмаси, ер муносабатлари ва бошқа ижтимоий масалаларни кўтарди. Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими фуқаролар учун шахсий қабул ўтказди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-10-10, 02:05 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.