26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанар Бектаева – вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари

 

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг фармойиши билан Жанар Бектаева Туркистон вилояти Ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев бошқарма жамоасига янги раҳбарни таништириб, унга масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади.

Жанар Алибекқизи Бектаева 1982 йилда Жамбил вилоятининг Қаратау шаҳрида туғилган. 2006 йилда Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетини сиёсатшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Сиёсатшунослик йўналишида магистр даражасига эга. 2017 йилда Алмати иқтисодиёт ва статистика академиясини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004-2006 йилларда Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУнинг Шимкент институтида Сиёсатшунослик кафедраси ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2006-2016 йилларда Жанубий Қозоғистон вилояти ички сиёсат департаментида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, Жанубий Қозоғистон вилояти ички сиёсат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ички сиёсат ва дин ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2016 йилда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими девони умумий бўлимининг бош нозири, 2016-2019 йилларда Тулкибош тумани ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йилда Шимкент шаҳри ички сиёсат ва дин ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2019-2021 йилларда Шимкент шаҳри ички сиёсат ва ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари бўлган.

2021-2022 йилларда «Nur Otan» партиясининг Шимкент шаҳар филиали раиси биринчи ўринбосари, 2022-2024 йилларда «Amanat» партияси Шимкент шаҳар филиали ижроия котибаси лавозимларида ишлаган.

2024 йилдан буён эса Астана шаҳридаги «Amanat» партиясининг Ташкилий ва ҳудудий ишлар департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-08, 21:27 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.