26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Осиё майдонларида – ғалаба!

Осиё ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Туркистон вилояти спортчилари ҳам юксак натижаларни қайд этиб, Қозоғистон терма жамоасининг медаллар ғазнасини бойитди. 35 нафар ҳамюртимиз спортнинг 14 тури бўйича мусобақаларда иштирок этиб, 1та олтин, 3та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритди.

Хусусан, академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги қўш қайиқ (M2−) мусобақасида Қозоғистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган Владислав Яковлев ва Иван Чернухин олтин медални қўлга киритди.

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ольга Шмелёва эса икки дастурда иштирок этиб, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Каратэ бўйича Асел Қанай кумуш медаль соҳибаси бўлса, дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда Айдар Арапов кумуш медалга эга чиқди. Эркин кураш устаси Едиге Қасимбек ҳамда хотин-қизлар ўртасида кураш бўйича вакили Нилуфар Раимова эса бронза медални қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, XX ёзги Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябрга қадар давом этди. Мусобақалар дастурига спортнинг 43 тури ва 71 йўналиши киритилиб, жами 469та медаль жамланмаси учун кураш олиб борилди.

Қозоғистон терма жамоаси қитъавий мусобақани 84та медаль билан якунлади. Юртдошларимиз 12та олтин, 24та кумуш ва 48та бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида миллий терма жамоа саккизинчи ўринни эгаллади. Ханчжоуда ўтказилган аввалги Осиё ўйинларига нисбатан, Қозоғистон уч поғона юқорилаб, медаллар сонини тўрттага кўпайтирди.

Навбатдаги Осиё ўйинлари 2030 йилда Қатар пойтахти Доҳада ўтказилади.

Шу тариқа, келгуси Осиё ўйинларига тайёргарликнинг янги тўрт йиллик босқичи бошланди. Доха қитъавий спорт мусобақасини иккинчи бор қабул қилади. Қатар пойтахтида Осиё ўйинлари илк бор 2006 йилда ўтказилган эди. Орадан 24 йил ўтиб, қитъадаги энг йирик мажмуавий спорт мусобақаси яна Қатарда ташкил этилади.

О. МЎМИНЖОНОВ, 2026-10-06, 00:56 29
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.