26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг бош режаси такомиллаштирилади

Туркистон вилояти ҳокимлигида шаҳарнинг Бош режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят раҳбарияти ва шаҳар меъморчилик кенгашига Бош режанинг янгиланган лойиҳаси тақдим этилди.

Янги лойиҳада вилоят марказини 2040 йилгача ривожлантириш режалари инобатга олинган. Хусусан, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш, сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, шаҳар ҳудудларини босқичма-босқич ривожлантириш, ижтимоий иншоотлар барпо этиш, аҳоли сони ортиб боришига мос равишда иссиқлик ва сув таъминоти тизимларини янгилаш, автомобиль йўллари тармоғини такомиллаштириш каби вазифалар белгиланган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2040 йилга бориб Туркистон шаҳри аҳолиси 400 минг нафарга етиши кутилмоқда. Бош режа ҳам истиқболли кўрсаткичлар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Вилоят раҳбари лойиҳани атрофлича ўрганиб чиқиш ва янада такомиллаштириш юзасидан топшириқ берди. 

– Президент ташаббуси билан Туркистон шаҳрига берилган алоҳида мақом талабларини Бош режада албатта инобатга олиш зарур. Зеро, Туркистон нафақат вилоят маркази, балки бутун Туркий оламнинг маънавий маркази ҳисобланади. Шу боис, шаҳарнинг Бош режаси ва дизайн-коди замонавий талабларга жавоб бериши, шаҳар агломерациясининг истиқболдаги ривожига мос бўлиши даркор. Лойиҳани қайта кўриб чиқиб, аниқ таклифлар киритиш лозим, – деди Нуралхан Кўшеров.

Йиғилишда, шунингдек, вилоят туман ва шаҳар марказларининг дизайн-кодини ишлаб чиқиш, аҳоли манзилларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, “Биркўлик” соғломлаштириш ҳудудини ободонлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бу борада, вилоят меъморчилик ва шаҳарсозлик бошқармаси раҳбари Нурлижан Бўкебаев ахборот берди. Мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Илгари сурилган барча таклифлар ўрганилиб, лойиҳа яна бир бор кўриб чиқилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-06, 01:01 31
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.