26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сунъий идрок: тараққиётнинг янги имкониятлари

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев “Sinovation Ventures” ва “01.ai” компаниялари бош директори Ли Кай-Фу билан учрашди.

Учрашувда Ли Кай-Фунинг Қозоғистонда сунъий идрокни ривожлантириш ва рақамли трансформация бўйича ёндашувларни шакллантиришга қўшган таҳлилий ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат Ли Кай-Фу тавсиялари ва илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда, сунъий идрокни ўрта таълим тизимига жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга киришганини маълум қилди.

Ли Кай-Фу, ўз навбатида, кам сонли ўқувчилар таҳсил оладиган мактабларда сунъий идрокни жорий этиш лойиҳасининг асосий йўналишлари ҳақида ахборот берди. Лойиҳанинг дастлабки босқичида 2026 йил сентябридан 10та мактабда тажриба-синов ишлари бошланган. 2027 йил январь ойида лойиҳани 60та, апрель ойида эса 500та мактабга кенгайтириш режалаштирилган.

Президент лойиҳанинг қамров доирасини босқичма-босқич кенгайтириш, энг муҳими, лойиҳа таълим сифатини оширишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Сунъий идрок имкониятларидан шаҳарлар қатори қишлоқларда ҳам тенг фойдаланиш учун зарур шароит яратиш кераклиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, Давлат раҳбари сунъий идрокдан тадбиркорликни ривожлантириш воситаларидан бири сифатида фойдаланиш истиқболларига эътибор қаратди.

Учрашув давомида Қасим-Жўмарт Тўқаевга сунъий идрок ва рақамли трансформация соҳасидаги қатор ташаббуслар ҳам тақдим этилди.

Akorda.kz, 2026-10-06, 01:05 30
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.