26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти автомобиль йўллари қишки мавсумга тайёр

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида бўлиб ўтган аппарат йиғилишида автомобиль йўлларининг қишки мавсумга тайёргарлиги муҳокама қилинди. Унда республика, вилоят ва туман аҳамиятига эга автомобиль йўлларини қордан тозалаш, музлама ҳосил бўлишининг олдини олиш, махсус техникалар ҳамда зарур материалларнинг тайёргарлиги кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими масъул идоралар раҳбарларига аниқ вазифалар юклади.

– Давлат раҳбари жорий йилги Мактубида «Логистика инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу мамлакатимизнинг ўсиши ва тараққий этишига хизмат қиладиган муҳим омиллардан биридир», деб таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни тизимли равишда олиб боришимиз керак. Айниқса, қишки мавсумда йўллардаги хавфли ҳудудларни олдиндан аниқлаш, зарур техника ва ходимларнинг тайёргарлигини таъминлаш, қўшимча муҳандислик чораларини кўриш ишларини доимий эътиборда тутиш лозим. Вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларининг қишки мавсумга тайёргарлигини мунтазам назорат қилиб боришни топшираман. Зарур ҳолларда қўшимча техника ва ишчи кучини жалб этиб, инерт материаллар ҳамда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари захирасини кўпайтириш керак. Қишки мавсумда барча даражадаги автомобиль йўлларида амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ режа тасдиқлансин. Байрам кунлари туман ва шаҳарлар кесимида кеча-кундуз навбатчилик ташкил этилиб, айниқса, довонлар ва хавфли ҳудудларда юқори даражадаги тайёргарлик таъминланиши шарт. Хавфли участкаларда мунтазам рейдлар ўтказилиб, йўл ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаш учун етарли миқдорда махсус техника жалб қилиниши лозим, – деди Нуралхан Кўшеров.

Вилоятдаги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 17 692 километрни ташкил этади. Шундан 678 километри республика аҳамиятидаги, 3 983,3 километри вилоят ва туман аҳамиятидаги, 1 726 километри туман аҳамиятидаги автомобиль йўллари ҳамда 11 305 километри аҳоли пунктлари кўчаларидан иборат.

Вилоят йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси маълумотига кўра, 2026–2027 йиллар қишки мавсумида йўлларни сақлаш ишларига 402та махсус техника ва 1 068 нафар ишчи жалб этилади. Қишки тайёргарлик учун 505,1 миллион тенге маблағ ажратилган. Шунингдек, 21 658 куб метр қум ва 9 686 тонна туз захираси тайёрланган. Бундан ташқари, йўлларни қордан тозалаш ва музламага қарши ишларни амалга ошириш учун зарур ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари захираси ҳам шакллантирилган.

Об-ҳаво ноқулай келган ҳолларда йўлда қолиб кетган йўловчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Байдибек туманидаги Шибиқбел ва Одамонбулоқ, Сўзоқ туманидаги Оқсой ва Тошкўмирсой довонларида 4та иситиш пункти тайёрланган. Ушбу пунктлар кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур жиҳозлар билан таъминланган. Навбатчилик ташкил этилиб, улар бир вақтнинг ўзида 70 нафар кишини қабул қилиш имкониятига эга.

«ҚазАвтоЖол» миллий компанияси» акциядорлик жамияти Туркистон вилояти филиали маълумотига кўра, ҳудуддаги республика аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 678 километрни ташкил этади. Шундан 301,5 километри пуллик, 376,5 километри эса бепул йўллардир. Қишки мавсумда ушбу йўналишларни сақлаш ишларига 62та махсус техника ва 186 нафар ишчи жалб этилади. Техникалар орасида 25та комплекс йўл машинаси, 12та юклагич, 8та автогрейдер ва бошқа махсус транспорт воситалари мавжуд. Жорий йилда йўлларни сақлаш учун зарур бўлган 7 минг куб метр қум ва 6 минг тонна туз тўлиқ харид қилинган. Шунингдек, йўлдан фойдаланиш бўлинмалари ва пунктларини иситиш учун 90 тонна кўмир захираси тайёрланган.

Йиғилишда қишки мавсумда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, қор тозалаш ишларини тезкор ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъул идоралар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига бу борада аниқ вазифалар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-11-11, 20:40 46
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.