26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Туркистон вилоят бўлими раиси сайланди

Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг  Туркистон вилоят бўлими  раиси сайланди

Туркистон шаҳрида “Туркистон истиқлол бўсағасида” мавзуида шоир ва ёзувчилар учрашуви ўтди. 

Тадбирда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси, оқин Улиқбек Есдаулет, раис ўринбосарлари – ёзувчи Мереке Кулкенов, оқин Ақберен Елгезек ва бошқарма котиби бошчилигидаги республика ҳамда  Туркистон вилоятининг адиблари иштирок этди.  

Тадбирни Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов очиб, олиб борди.

У Туркистон вилояти  юртимиз  тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг  30 йиллигини ижобий ўзгаришлар билан кутиб олаётганини  ҳамда кучли ҳуқуқий жамият барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг, шу жумладан, ёзувчиларнинг ҳам  беқиёс ҳиссаси борлигини таъкидлади. Ёзувчи Мереке Кулкеновнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев номидан табрик мактуби ва совғасини  топширди ва фахрий меҳмон – Улиқбек Есдаулетнинг кифтига  чопон ташланди.

Кечада адабиётни қўллаб-қувватлаш, Туркистоннинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш шоир ва ёзувчилар маҳоратини ошириш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, шоир Мурат Бекей, ёзувчи, адабиётшунос Қулбек Ергўбек, шоир Нурмахан Назаров ва бошқалар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Ижодий учрашув якунида Сакен Қалқаманов тадбир давомида билдирилган барча таклифлар эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-11-11, 09:26 2451
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.