26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Улуғ Жомийнинг китоб мутолаасига даъвати

Бугунги кунда жамиятдаги энг долзарб масалалардан бири – ўсмирларни китоб мутоааласига қизиқтиришдир. Асрлар давомида барча маърифатпарварлар ёшларни китобхонликка чорлаб келганлар, жумладан, Абдураҳмон Жомий ҳам ўзининг машҳур мисраларида таъкидлайди:

Жаҳонда китобдан яхшироқ ёр йўқ,

Жонингга роҳат бор ва ҳеч озор йўқ.

Бу мисралар бугунги кунда янада долзарб. Жомий илм ва билимнинг негизи китоб ўқишда эканлигини умрининг охиригача айтиб ўтади. 

Афсуски, бугунги кунда ўсмирлар вақтларини асосан ижтимоий тармоқларда ўтказмоқдалар. Фақат билим ва илм-фангина ёшларнинг дунёқарашларини кенгайтира олади. Жомий асарларидаги инсонпарварлик ғоялари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ. Унинг юқоридаги мисраларида ўсмирлар тарбиясида китоб мутолааси азалдан юксак аҳамият касб этиши айтилган. 

Хондамирнинг таъкидлашича, Жомий хонадонида ўтказилган китобхонлик кечаларида турли китоблар мутолаа қилинган. Алишер Навоий Жомий ҳузурида тасаввуф, дин ва илму фанга оид қатор китобларни мутолаа қилган, унинг китобхонлик кечаларида иштирок этиб, ўқилган мўътабар китобларни тинглаган Алишер Навоийни етукликка йўллаган манба ҳам айнан китобхонлик кечаларида у мутолаа қилган китоб ва рисолалар эди.

Улуғлар айтадилар: “Уйинг ҳашаматлидир. Ичида қиммат матоҳлар тўладир. Агар уйингда ақалли, битта китоб бўлмаса, у уй вайронадир. Уйинг кичкинагина кулба бўлса ҳам, жавонингда тўла китоб бўлса, билгил-ки, у уй кошонадан аълодир”.

Азиз ёшлар! Биз ҳам китоб мутолаасида улуғ аждодларимизга издош бўлайлик!

Шуҳрат КУЧАРОВ, А. Жомий номли мактаб ўқитувчиси. Жетисай тумани, 2025-01-30, 19:53 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.