26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижодкорга эхтиром

Оқсувкент қишлоғидаги «Ардақты Ана музейи»да «Қалам соҳибининг туғилган куни – кутубхонада» лойиҳаси доирасида туман маданият, тилларни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳaмда туман марказий кутубхонаси ҳамкорлигида таниқли шоир, ёзувчи ва таржимон Абдураҳим Пратовнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган адабий учрашув ўтди.

«Қадрли қалам соҳибига эҳтиром» деб номланган мазкур тадбир ижодкорга юксак ҳурматни намоён этди. Тадбир аввалида Абдураҳим Абдурашид ўғлининг ҳаёт йўли ва ижодига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.

Дарҳақиқат, А. Пратов жамоатчилик соҳасидаги фаолияти, серқирра ижоди билан Қозоғистондаги ўзбек адабий муҳитини шакллантиришга, шунингдек, қардош халқлар адабий алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган “Ижодкор” адабий бирлашмаси ва “Чашма” ижодий уюшмаси кўплаб ижодкорларни кашф этди. Абдураҳим Абдурашид ўғлининг ташаббуси билан чоп этилган “Бойчечак”, “Камалак” журналлари, “Адабиёт ва санъат” газетаси муштарийларнинг севимли нашрларига айланди. Шоир, айниқса, Носир Фозилов, Исраил Сапарбай, Мархабат Байғут, Ханбиби Есенқарақизи, Ерсин Қўйбағарули, Қулбек Ергўбек каби замонавий ўзбек ва қозоқ адабиётлари йирик намояндаларининг ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда фаоллик танитиб, эл олқишига сазовор бўлди.

Тадбирда дастлаб сўз олган Сайрам тумани ҳокими ўринбосари Сержан Дуйсебаев юбилярнинг маънавият соҳасидаги фаолиятини юксак баҳолаб, уни туман ҳокими номидан қутлади.

Қ. Жандарбеков номидаги туман маданият уйи ва «Ғунча» халқ дастаси хонандалари гўзал қўшиқлари билан тадбирга файз бағишладилар.

Ш. Рашидов номидаги умумий ўрта мактаб ўқувчилари ва кутубхона ходимлари шоир шеърларини мазмунли ва таъсирли тарзда ўқиб, ижодкорга эҳтиромини намоён этдилар. «Жамоат тотувлиги» муассасаси туман филиали раҳбари Б. Айтбаев, маданият соҳаси фахрийси С. Темирбаев, «Ижодкор» бирлашмаси раиси З. Мўминжонов, шоир ва таржимон Н. Тўремуратовлар тадбир қаҳрамони ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдириб, унга самимий тилакларини етказдилар.

Кеча якунида А. Пратов иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, тадбирга тайёргарлик жараёнида жонбозлик кўрсатган кутубхона жамоасига миннатдорчилик билдирди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-04-15, 02:32 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.