26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адиб Қулбек Ергўбек – Абай номидаги ҚР давлат мукофоти соҳиби

Газетамизда аввал хабар қилинганидек, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси котиби, филология фанлари доктори, профессор, олтмишдан зиёд китоблар муаллифи Қулбек Ергўбек қаламига мансуб “Адамның бір қызығы бала” китобини Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, қарноқлик шоир-таржимон Долимжон Сайфуллаев ўзбекчага ўгирди. 

“Инсоннинг бир қувончи фарзанд эрур” деб номланган мазкур таржима китобни Туркистонда нашр қилдириб, адиб Қулбек Ергўбекнинг 70 йиллигига туҳфа қилди. Туркий халқлар кутубхонасида ўтган тақдимот маросими газетамизда кенг ёритилди. Ушбу китоб жорий йили Тошкентда ҳам нашр қилинди. Ҳар иккала китоб ҚР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдураҳим Пратов ва “Үлес” хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров саъй-ҳаракатлари билан вилоятимиз китобхонларига тақдим этилди. 

Республика куни байрами арафасида хушхабардан воқиф бўлдик. Яъни, ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев адиб Қулбек Ергўбекнинг “Адамның бір қызығы бала” асари учун Абай номидаги давлат мукофотини бериш хусусидаги фармонини имзолади. Ақўрдада мукофот ўз соҳибига тантанали равишда тақдим этилди. Китоб муаллифи Қулбек Ергўбек ҳамда таржимон Долимжон Сайфуллаевни сидқидилдан муборакбод этиб, ижодда янги зафарлар тилаймиз. Фаол обуначимиз, Туркистондаги "ИАССЫ” консорциуми раҳбари, маънавият жонкуяри Умбет Абилдаули Жусипбаев ҳам хушхабар ҳақида ўз фикрини баён этди.

– Қулбек Ергўбек оғамиз ижодидан хабардорман. Жорий йил адибнинг ижод оламига кириб келганига 50 йил тўлиши билан ҳам қадрли. Китобнинг фалсафий сарлавҳаси ўринли. Зеро, фарзандларимиз биз оталар учун ҳаётининг нафақат бир қизиғи, балки умримиз моҳияти, мазмуни ҳамдир, десак муболаға бўлмайди. ҚР Президенти Қ. Тўқаевнинг Қозоғистон халқига Мактубида, аксарият ҳужжатларида ёш авлод камолоти, ўсиб-униши, билим олиши, ўзи танлаган ихтисос соҳиби бўлиши учун қандай шароит зарур бўлса, барчасини яратиш мақсади қўйилган. Ёшлар шу имкониятдан ўринли фойдаланишса, нур устига нур. Оғамиз Қулбек Ергўбекни давлат миқёсидаги энг юксак мукофот билан муборакбод этиш баробарида барча ташкилий масалаларда камарбаста, холис хизматлари билан танилган “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси таҳририяти, китобни ўзбекчага ўгирган моҳир таржимон Долимжон Сайфуллаевга ҳам муносиб ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. 

P.S. Қулбек Ергўбек ёзувчи, адабий танқидчи сифатида фаолиятини бошлаганига жорий йили ярим аср тўлди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтган йили махсус анжуманда адибга тулпор миндирилиб, иззат-икром кўрсатилган, эзгу ниятлар баён қилинганди. Таҳририят адибга янги зафарлар ва ижодий муваффақиятлар тилаб қолади. 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2024-10-31, 02:34 853
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.