26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижодий танлов ғолиблари аниқланди

Туркистон шаҳридаги Туркистон вилоят суди биносида детектив ижодий танлови якунланиб, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтди. Ушбу тадбир тўртинчи йил кетма-кет ўтказилмоқда.
Қозоқ насри жанрини қайта тиклаш мақсадида ўтказилаётган мазкур танлов йилдан-йилга оммалашмоқда.
«Заң» медиа-корпорацияси» МЧБ томонидан ташкил этилган танловга дастлабки йили элимизнинг турли бурчакларидан 70дан зиёд номзод ўз ижодини йўллаган эди. У вақтда ижодий ишлар фақат давлат тилида қабул қилинганди. Иккинчи йили Алмати шаҳар суди соврин жамғармасини ошириб, 3 млн. тенгега етказди, ижодий ишлар икки тилда рус ва қозоқ тилида қабул қилина бошлади. Учинчи йили олтмишдан зиёд номзод иштирок этди.
Жорий йилги танлов давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги билан бақамти келди. Шу боис, тўртинчи бор уюштирилган танловимиз Туркистон вилоят судининг раиси Турисбек Миятбековнинг ташаббуси билан муқаддас Туркистон шаҳрида ўтди. Танловда икки тилда ёзилган юздан зиёд ижодий иш тақдим этилди. Унга ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали, Олий Суд судьяси Ерден Арипов, Туркистон вилоят судининг раиси Турисбек Миятбеков, Журналистлар уюшмасининг Туркистон вилоят филиали раиси Ғалимжан Елшибай ҳамда «Заң» медиа-корпорацияси»нинг раҳбари Дўсимбек Ўтеғалиев ҳакамлик қилишди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан совриндорлар аниқланди.
Туркистон вилоят судининг раиси Турисбек Миятбековнинг махсус иккита соврини К. Саттибайули ва А. Байбатировга насиб этди, Журналистлар уюшмасининг махсус соврини А. Абдиули, рағбатлантирувчи совринларни Д. Амантай, Қ. Дуйсенби, З. Тўлеуов, А. Слямбаева қўлга киритди. 3-ўринни М. Абсаттар, Ж. Шамуратова, Е. Бейилхан, 2-ўрин Н. Ғизатқизи, А. Шаймағамбетовга, 1-ўрин А. Аймағамбетга буюрса, бош совринни Нурлибек Саматули эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-12-28, 20:43 2767
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.