26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишчи гуруҳ ''гиёҳ ўғри''ларини қўлга олди

Ижтимоий тармоқларда доривор гиёҳ – коврак илдизининг ноқонуний равишда қазиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Арис шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ишчи гуруҳи ташкил этилди. Махсус гуруҳ ижтимоий тармоқларда тарқалган ахборотнинг асоссиз эмаслигини тасдиқлади. Воқеа жойида, Тожикистон Республикаси фуқаролари очиқ далада чодирлар ўрнатиб, ўчоқларни тайёрлаб, доривор гиёҳни қазиб олишга тайёргарлик кўришаётган экан. У халқ орасида шифобахшлиги билан машҳур.
Ер муносабатлари бўйича мутахассислар шуни аниқлашдики, ноқонуний хатти-ҳаракатлар юз берган ҳудуд Ўтрор туманига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган яйлов ерлари эди. (1206 гектар майдон, кадастр рақами: 19294055397).
Арис туман полиция бўлими раҳбари Ж. Ахметов раҳбарлигида воқеа юз берган жойга зудлик билан етиб келган гуруҳ хорижлик фуқароларни ва уларнинг ашёвий далилларини Ўтрор туман полиция бўлимига етказди.
Арис шаҳри ҳокимининг ўринбосари Е. Қуандиқ раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Ўтрор тумани ҳокимлигига хизмат хатини йўллади.
Айни пайтда Арис шаҳар ҳокими Г. Қурманбекова қишлоқ округлари ҳокимларига топшириқ бериб, Арис ҳудудидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор гиёҳларнинг ҳимоясини кучайтиришни тайинлади.
Дарвоқе, коврак (халқ тилида улжан ва сассиқ коврак турлари мавжуд) ўсимлигининг ҳиди бадбўй бўлса-да, ошқозон, ички органлар хасталиклари, бўғинларни, ревматизмни даволашда жуда фойдали.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-04-21, 00:58 216
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.